Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қўрғонтепа ҳокими «Бунёдкор»га ташриф буюрди

Хабарингиз бор, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида «Бунёдкор» академиясининг филиалини очиш бўйича амалий ишлар бошлангани, клуб директори Улуғбек Мирзаев туман ҳокими Элёрбек Набижонов билан учрашиб, музокара ўтказгани тўғрисида маълумот берган эдик.

Куни кеча Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Зокирович «Бунёдкор»га ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад – академиямиздаги шароитлар билан яқиндан танишиш, турли ёшдаги жамоаларимизнинг машғулотини кузатиш, мураббийлар билан суҳбатлашиш ва албатта Қўрғонтепада академиямиз филиалини очиш бўйича якуний қарор қабул қилиш эди. 

Элёрбек Набижонов «Бунёдкор» футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев билан учрашди. Учрашув давомида раҳбарлар томонидан Қўрғонтепада фаолият бошлаши режалаштирилаётган клуб академияси филиали борасида батафсил суҳбатлашилди. Жумладан, машғулотларни ўтказиш тартиби, машғулот кунлари, вақтлари, жисмоний тайёргарлик ва физиологик ўсишдаги фойдали услублар, зарурий спорт анжомлари ҳамда либослари, шунингдек, бошқа барча мавжуд катта-кичик жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

Қолаверса, Элёрбек Зокирович «Бунёдкор» стадионини кўздан кечирди. Музейга ташриф буюриб, эсталик дафтарига дастхат қўйди. Мурод Отажонов мураббийлигидаги жамоамизнинг машғулотларини кузатиб, тажрибали мутахассис билан суҳбатлашди. Айтиш керак, тез орада Қўрғонтепада «Бунёдкор» академиясининг филиали ўз фаолиятини бошлайди ва академиямизда фаолият юритаётган мураббийлар Қўрғонтепага сафар уюштириб, маҳаллий мутахассисларга кичик амалий семинар ўтказиб қайтишади.

Киритилди: 14.04.2021 20:20. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.