Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» Рамазонда хайрли ишга қўл урди

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан «Бунёдкор» футбол клуби хайрли ишга қўл урди.

Бугун Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган 21, 22, 23 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини турнир ташкил этилди. Тўртта меҳрибонлик уйи жамоаси икки гуруҳга ажратилди. Ҳар бир гуруҳга «Бунёдкор»нинг биттадан жамоаси конкурсдан ташқари шарти билан қўшилди. «А» гуруҳида 21 ва 23-сонли Меҳрибонлик уйи жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди. «Бунёдкор-А» уларга спарринг рақиб вазифасини ўтаб берди. 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иккала ўйинда ҳам рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин «қалдирғочлар»дан устун келган 21-сон Меҳрибонлик уйи жамоасига насиб қилди ва улар 3-ўрин учун майдонга чиқадиган бўлди.

«Б» гуруҳида 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйи жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Уларга «Бунёдкор-Б» спарринг рақиб бўлди. Айтиш керак, ўйинлар натижасига кўра, тарбияланувчиларимиз гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган эди, аммо таъкидлаганимиздек, «қалдирғочлар» турнирда конкурсдан ташқари қатнашгани сабабли 3-ўрин учун майдонга 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чиқди. Биринчи ўринни ҳар иккала баҳсда ғалаба қозонган 22-сонли Меҳрибонлик уйи жамоаси қўлга киритди.

Ҳал қилувчи баҳслар голлар шоусига айланиб кетди. Ҳар иккала баҳсда ҳам дарвозалар беш мартадан ишғол этилди. Учинчи ўрин бўлган беллашувда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, ўз гуруҳида учинчи бўлган 30-сонли мактаб тарбияланувчилари турнирда ҳам учинчи бўлишди ва бронза медалларни қўлга киритди. Финалда йирик ҳисоб қайд этилди. «Б» гуруҳида умуман гол ўтказмай, рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари финалда ягона голини ўтказди, лекин ҳисоб – 4:1.

Шу тариқа Меҳрибонлик уйи жамоалари ўртасидаги мини мусобақа якунига етди. Тадбир якунида «Бунёдкор» футбол клуби томонидан ажратилган совғалар, кубок ва медаллар эгаларига топширилди. «Бунёдкор» футбол клуби кўнгли ярим болаларни кўнглини кўтариш, уларга руҳан далда бўлиш йўлидаги хайрли ишларни давомли қилишдан тўхтамайди.

МИНИ ТУРНИР
«А» гуруҳи

№ 21 - № 23 – 1:5
№ 21 – «Бунёдкор-А» - 4:2
№ 23 – «Бунёдкор-А» - 7:2

«Б» гуруҳи
№ 22 - № 30 – 7:0
№ 22 – «Бунёдкор-Б» - 6:0
№ 30 – «Бунёдкор-Б» - 6:5

3-ўрин учун
№ 21 - № 30 – 2:3

ФИНАЛ
№ 22 - № 23 – 4:1

Киритилди: 14.04.2021 20:30. Ўқилди: 2624 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.