Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шуҳрат Мақсудов: «Биринчи даврани якунлаб олсак, таркибга яхши футболчиларни олишни режа қилганмиз»

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Навбаҳор» ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Шухрат Мақсудов журналистлар саволларига жавоб берди.

«Аввалги турдаги аламли мағлубиятдан кейин, футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш учун ишладик. Ўйлашимча, бугун жамоа мазмунли ўйин кўрсатди. Аммо, бизга футболдаги энг керакли унсур омад етишмади. Шогирдларимга бугунги ўйин учун миннатдорлик билдираман. Бугунги кунда ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.

Миржаҳон Мараҳмадовнинг ўйини шаҳсан мени қониқтирди, шу боис унга ишонч билдирдим. Менимча, бугунги кунда фейр-плейга энг кўп амал қиладиган жамоа «Бунёдкор» бўлса керак. Битта ўша биринчи бўлимда Фаррух Икромов ўйинни тўхтатмаганини айтмаганда, бошқа бундай ҳолат кузатилмади. Мавсум бошида ҳам таъкидлаган эдим.

Яхши ҳомийга эга бўлганимизда трансфер ойнаси ёпилган эди. Биринчи даврани якунлаб олсак, таркибга яхши футболчиларни олишни режа қилганмиз. Янгилар ичида ёшлар жамоасидан ҳам вакиллар бўлади, албатта.

«Навбаҳор»ни «Нефтчи»да ишлаб юрган пайтимдан жуда ҳурмат қиламан. Наманганда футболни яхши кўришади. «Бунёдкор» ҳар бир ўйинга рақибни ҳурмат қилган ҳолда тушади. Жумладан, «Навбаҳор»ни ҳам. Лекин бугунги дуранг биз учун мағлубиятга тенг бўлди», - дея таъкидлади тошкентликлар устози.

Киритилди: 18.05.2021 22:48. Ўқилди: 4678 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.