Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. “Бунёдкор” – “Навбаҳор”

Хабарингиз бор, Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушади.

“Бунёдкор” футбол клуби тарихан қисқа вақт ичида ҳаваскорлик жамоасидан Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва қитъа Чемпионлар Лигаси ярим финалчисигача бўлган йўлни босиб ўтди.

2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида (2-лига) “Қурувчи” номи билан муваффақиятли иштирок этган жамоа, охир-оқибат Ўзбекистон биринчи лигасига чиқди. 2006 йилда “Қурувчи” биринчи ғолиб чиқди ва олий лига йўлланмасига эга бўлди.

2007 йил мавсуми “Қурувчи” учун олий лигада дебют даври бўлишига қарамай, жамоа Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта кумуш медални қўлга киритиш билан бирга, Ўзбекистон кубоги финалчисига айланди. “Қурувчи” ҳужумчиси Илҳом Мўминжонов эса рақиблар дарвозасига 21 та тўп киритган ҳолда, миллий чемпионатимиз тўпурарига айланди. 2008 йилда жамоа номи “Бунёдкор”га ўзгартирилди.

Умуман олганда, 2007 йилдан буён Суперлига (олий лига)да иштирок этаётган “қалдирғочлар” шу кунгача 5 марта мамлакат чемпионлиги (2008-2011 йиллар, 2013), 3 марта кумуш (2007, 2012, 2016) ва 1 марта бронза (2019) медалларини қўлга киритишган.

“Бунёдкор” 4 карра Ўзбекистон кубоги (2008, 2010, 2012-2013) ва 1 карра суперкубок соҳиби (2014).

Қизиғи, “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида шу кунгача ҳали тўқнаш келишмаган ҳамда бўлажак учрашув мазкур мусобақанинг илк тўқнашуви сифатида тарихдан жой олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” ўйини 20 август куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 20.08.2021 07:00. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.