Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Виктор Жалилов: «Таркибимизга қўшилганлар ишончимизни оқлашмади»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.

"Ҳозирда ҳамма ўйинлар оғир кечмоқда. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" яхши ўйнади, иккинчи бўлимда эса "Навбаҳор" яхши ўйнади, менимча. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар ўйинимизни рақиб майдонига кўчирди, натижада бўлим давомида устунликка эришдик. Вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик, биргина гол барчасини ҳал қилди. "Бунёдкор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Албатта, таҳлил қиламиз, биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз сабабларини ўрганамиз. Айрим футболчиларга фаоллик етишмади, кўп хатоларга йўл қўйишди. Чуқур таҳлил қилишимиз керак. Футбол шунақа, биргина гол ҳаммасини ҳал қилади.

Аввалги учрашувларда ҳам айтгандим, ҳужумда муаммомиз бор эди. Таркибимизга қўшилганларнинг ўйинни кучайтиришига умид қилгандик. Умуман, ҳужумчилар муаммоси кўпчиликда бор. Камсонли клубларгина ҳужумдаги фаоллиги билан мақтаниши мумкин. Афсуски, таркибимизга қўшилганлар ишончимизни оқлашмади.

Бизга ҳам жамоанинг бундай ҳолатга тушиб қолгани ёқмаяпти. Машғулотларда айрим футболчилар ўзларини яхши кўрсатишади, ўйинларда эса аксинча бўлмоқда. Бугун ҳам иккинчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратдик, лекин қаердадир маҳорат, қаердадир омад етишмаяпти. Футболчиларимиз қулай вазиятга чиқиб бориб ҳам дарвоза томон зарба беришмаётгани уларга маҳорат етишмаслигидан дарак. Албатта, бу бизнинг муаммомиз. Қолаверса, "Бунёдкор" ҳам тартибли ҳимояланди, айнан шунинг эвазига натижани сақлаб қолишни уддалашди", - дея фикрларини якунлади Виктор Романович.

Киритилди: 20.08.2021 22:02. Ўқилди: 2557 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.