Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Умида Зоирова: «Биз «Бунёдкор» жамоаси ва Ўзбекистон шаъни учун ўйнаяпмиз»

Аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этаётган “Бунёдкор-W” бугун Иорданиянинг "Амман-W" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона голни жамоамиз ҳужумчиси Дилдора Низомова 90+1 дақиқада киритди.

Учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.
— Табрик учун раҳмат. Биринчи ўйинда халқаро даражадаги дастлабки ўйинимиз бўлганлиги сабабли кўпроқ ҳаяжонландик ва якунда аламли мағлуб бўлдик. Бугунги ўйинда эса хатоларимиз устида ишладик, дастлабки мағлубиятни унутган ҳолда, қийин ўйин бўлишига қарамасдан ғалаба қозондик.

— Биринчи бўлимда яхши футбол намойиш этдингиз, лекин иккинчи бўлимда қизиққонлик билан ўйнадингизлар. Мураббий танаффусда нималар деди?
— Мураббий бундай кўрсатма бермади. Шунчаки, биринчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, шу ҳолат бизни асабийлаштирган бўлиши мумкин ва иккинчи бўлимда қандай қилиб бўлмасин ютишимиз шартлигини ҳис қилиб ўйнадик ва якунда ғалаба қозондик.

— Мухлисларга тилакларингиз...
— Бизни қўллаб-қувватлаб турган клубимиз президенти ва раҳбариятимизга, бизга мухлислик қилиб далда бераётган барчага миннатдорчилик билдираман. Биз нафақат  “Бунёдкор” жамоаси учун, шу билан бирга Ўзбекистон шаъни учун ўйнаяапмиз. Шу сабабдан барча Ўзбекистон аҳлини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Киритилди: 11.11.2021 07:32. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.