Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Абдуҳамид Қодиров: “Ёшлар лигасидаги ўзгаришни ижобий баҳолайман”

Маълумки, Профессионал футбол лигаси 2022 йилги мавсумдан бошлаб Ёшлар лигаси мусобақасига кичик ўзгариш киритди. Энди ўринбосарлар ўртасидаги учрашувлар олдингидек асосий таркиб баҳсидан бир кун аввал эмас, балки эртаси куни ўтказилади. Бу ўзгариш лига ўйинларига қанчалик ижобий таъсир қилади? Биз “Бунёдкор U-21” жамоаси бош мураббийи Абдуҳамид Қодировнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
- ПФЛ томонидан 2022 йилги мавсум учун ишлаб чиқилган Регламентдаги ўзгаришни ўқидим. Мени хурсанд қилган жиҳат шундаки, ПФЛ Ёшлар лигасига ҳам эътибор қаратишни бошлабди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Чунки ўзбек футболи юлдузларининг деярли барчаси катта футболга қадамни ўринбосарлар жамоаси орқали қўйган. Яъни, Ёшлар лигаси ўйинчиларга трамплин вазифасини ўтаб беради. 
 
- Таъкидланганидек, ёшлар лигасида қатнашадиган айрим жамоаларнинг майдонлари ҳақиқатдан ҳам сифатсиз. Янги қоидага кўра, агар майдоннинг ҳолати талаб даражасида бўлмаса ўйин асосий стадионда ўтказилади. Бу ўз-ўзидан футболчиларнинг ўсишига ва албатта мусобақанинг савияси ошишига хизмат қилади. Футболнинг ривожида майдоннинг ҳолати муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас.
 
- Ёшлар лигаси баҳси асосий жамоалар ўйинидан бир кун кейин ўтказилиши захирада қолиб кетиши мумкин бўлган футболчиларга имконият яратади. Эски ҳолатда ёш иқтидор эгаси асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли сабабли ўринбосарлар ўйинида ҳам майдонга туша олмас эди. Мабодо асосий таркибда ҳам ўйнамаса футболчи ўйин амалиётисиз қолиб кетарди. Бу ўз-ўзидан ёш иқтидорнинг ҳолатига салбий таъсир қиларди. Энди бундай бўлмайди. Асосий таркибда майдонга тушган ёш футболчи эртаси куни дам олади. Табиийки, унинг ёшлар лигасидаги ўрни бошқа иқтидор билан тўлдирилади. 
Киритилди: 20.01.2022 20:07. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.