Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Арам Восканян: “Натижа биз учун ижобий”

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" кеча илк назорат учрашувини Арманистоннинг “Алашкерт” клубига қарши ўтказганидан хабарингиз бор.

Ўйиндан сўнг рақиб жамоа устози Арам Восканян ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин кўрдик. Бугунги баҳс “Алашкерт” учун биринчи халқаро назорат учрашувига айланди. Шогирдларимда чарчоқ аломатлари бор. Сабаби, ўтган мавсум биз учун қийин кечди. Йил давомида тиғиз тақвим бўйича мусобақаларда қатнашдик. Декабрь ойининг ўртасидагина биз учун мавсум якунланди. Январь ойидаёқ янги мавсумга тайёргарликни бошладик. Шу вақтгача фақат машғулотлар билан чеклангандик. Умумий маънода бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Икки хил таркибда ҳаракат қилдик. Асосий мақсадим, футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириш ва ким қайси жамоадоши билан бир-бирини тушуниб тўп сураётганини ҳамда чизиқлардаги боғлиқликларни билиш эди.

“Бунёдкор” ҳақида нима дейишим мумкин? Ўз вақтида Ривалдо каби жаҳон тан олган юлдузлар тўп сурган клуб бугунги рақибимиз. Тўғри, бугунги кунда жамоанинг ички сиёсати ўзгарган. Шундай бўлса-да, рақибнинг ёш ўйинчиларининг ҳаракати менга манзур бўлди. Тезкор ва техник томондан кучли футболчилар экан. Жамоанинг ўзи тактик томондан ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Натижа биз учун ижобий дейиш мумкин. Боиси, жиддий рақибга қарши тўп сурдик" - деди мураббий.

Киритилди: 09.02.2022 05:30. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.