Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» янги ўйинчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди

Хабар берганимиздек, бугун “Бунёдкор” тақдимот ва таништирув маросимини ўтказди. Клуб директори Улуғбек Мирзаев, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, футболчилар ва мухлислар иштирок этган маросимда жамоага таклиф этилган янги ўйинчилар таништирилди ҳамда уларга либослар топширилди. Шунингдек, ОАВ ходимлари клуб раҳбарияти, мураббий ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Дастлаб клуб директори Улуғбек Мирзаев ўз фикрларини билдирди: — Барчани янги мавсум билан табриклайман. Эртага “Сўғдиёна”га қарши ўйин билан биз учун мавсум бошланади. Жамоа ҳар доимгидек ўз олдига янги марраларни қўяди ва юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қилади.

Шуҳрат Мақсудов: — Барчани янги мавсум билан табриклайман! “Бунёдкор” янги мавсумга тайёргарликни деярли янгиланган таркиб билан 5 январда бошлади. Клубимиз президенти Меҳриддин Абдуллаев билан суҳбатлашгач, асосий эътибор академиямиз тарбияланувчиларига қаратилиши бўйича бир қарорга келдик. Тўғри ҳозир бир қадам орқага ташлаётгандирмиз, аммо вақти келиб икки қадам олдинга юрамиз. Февраль ойида Туркияда йиғин ўтказдик. Ёшларнинг кўзида хоҳиш-иштиёқни кўрдим, фақат уларга тажриба етишмаяпти ва бу табиий ҳолат. Тажриба ўйинлар орқали келади. “Бунёдкор”нинг келажаги ишончли қўлларда. Ёшларга эътибор қилаётганимизни академиямизда ҳозир таҳсил олаётган ёш болалар ҳам кўришмоқда ва улар ҳам келажакда асосий таркибга киришга ҳаракат қилишади. Биз ёлғиз эмасмиз, футболчиларимиз мана шу мухлисларимиз учун чиройли ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилишади. Мухлислардан битта илтимос, ҳар қандай натижа қайд этилса ҳам жамоани қўллаб қувватлаб турасизлар деб умид қиламан.

Маълумот учун айтиб ўтиш керак, “Бунёдкор” янги мавсум учун 27 нафар футболчи рўйхатдан ўтказди. Жамоа сардори, тожикистонлик ҳимоячи Давронжон Эргашев энг ёши катта  ўйинчи ҳисобланса, Жаҳонгир Ўрозов энг ёш футболчи саналади.

Давронжон Эргашев: — Жамоамиз янги мавсумга 99 фоизга тайёр. Ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Бизга қарши ўйнайдиган жамоаларга осон бўлади, дейишмоқда, ишонтириб айтаман ундай бўлмайди. “Бунёдкор” доим совринли ўринлар учун курашади.

Жаҳонгир Ўрозов: “Бунёдкор” доим ғалаба учун майдонга тушади. Барчага янги мавсумда омад ёр бўлсин.

Шундан сўнг жамоамизга келиб қўшилган янги футболчиларга либослар тақдим этилди.

Суҳробжон Султонов — 32
Сардор Хурсандов — 2
Дилшод Жўраев — 5
Усмонали Исмоналиев — 22
Ҳусайн Эргашбоев — 14
Дмитрий Побулич — 11
Францис Нарх — 8 (виза билан боғлиқ муаммо туфайли ҳали Ўзбекистонга етиб келмади).

Либослар топширилгач, ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

— Туркиядаги йиғинда нимадан кўнглингиз тўлди-ю, нимадан қониқмадингиз?
— Битта жойда яшадик ва оилага айланиб кетдик. Яхши рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Ўртоқлик ўйинларидаги натижа у қадар муҳим эмас. Асосийси футболчиларнинг ўзаро тил топишиб кетиши. Туркиядаги йиғиндан кўнглимиз тўлди.

Киритилди: 02.03.2022 22:28. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.