Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элмира Гулямова: «Бунёдкор-W» доим фақат ғалаба учун майдонга тушади»

Аёллар Суперкубоги олдида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида “Бунёдкор-W” бош мураббийи Элмира Гулямова ва футболчилар Людмила Карачик ҳамда Умида Зоирова иштирок этди.

-  “Бунёдкор-W” жамоаси кўп йиллардан буён фақат юқори ўринлар учун ҳаракат қилиб келади. Шундай экан, эртанги беллашувда ҳам жамоамиз жанговар руҳда майдонга тушади. Тўғри ўтган мавсум кубок финалида мағлуб бўлган эдик. Лекин шуни таъкидлаш керакки, ўша учрашувга бироз чарчаган ҳолатда етиб келган эдик. Боиси, Иорданияда ўтган аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этдик. Қолаверса, таркибда йўқотишлар бор эди. Ҳужумдаги асосий қуролимиз бўлган Людмила Карачик жароҳати сабаб, ўша беллашувни ўтказиб юборган, жамоадаги руҳият ҳам у қадар яхши эмас эди эди. Финалда ушбу омиллар ўз таъсирини кўрсатганди.

Дилдора Нозимова, Саида Галимова каби етакчиларнинг жамоамизни тарк этиши, албатта, биз учун катта йўқотиш бўлди. Улар катта тажрибага эгалар. Аммо футболчи кетишни истаганида, уни мажбуран ушлаб қололмаймиз. Дилрабо Асадовага Қозоғистондан таклифлар бўлди. Бундай футболчиларнинг жамоамизни тарк этиши афсусланарли. Буни яхши жиҳати ҳам бор, таркиб 60-70 фоизга ёшарганини қайд этиш жоиз. Афсуски, мавум аввалига қадар таркибни ўзим истаган даражада шакллантира олмадим. Бунинг учун вақт ҳам, молиявий имконият ҳам бўлмади. Лекин бу “Бунёдкор-W” чемпионлик учун курашмайди, дегани эмас. Биз ҳар доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўямиз. Жамоа имижини сақлаб қолишга интиламиз.

“Бунёдкор-W” 2018 йилдан буён ўзбек футболида катта юқутларга эришиб келмоқда. Бундан кейин ҳам шундай мақсадлар қўйилади. Эртага Суперкубокни қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Людмила Карачик: - Янги мавсумга тайёрмиз. Мақсадимиз - ғалаба қозониш. Таркибда ўзгаришлар бор, аммо у қадар катта эмас. Жароҳатдан тикланиб улгурдим, эртанги баҳсга 100 фоиз тайёрман.



Умида Зоирова: - Биз Суперкубокда биринчи марта ўйнамаяпмиз. Бу борада тажрибага эгамиз. “Сўғдиёна-W” таркибидаги легионерлар? Улар ҳам ўзимиз сингари футболчилар. Таркиб кучайгандир, лекин биз ҳам улардан кам эмасмиз.

Киритилди: 18.03.2022 16:04. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
16:30
Наманган ФА
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.