Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Бунёдкор» - «Динамо»: Ўзаро ўйинлар тарихи

Суперлига. «Бунёдкор» - «Динамо»: Ўзаро ўйинлар тарихи

Суперлига 4-турининг эътиборли учрашувларидан бири Тошкентда «Бунёдкор» ҳамда «Динамо» ўртасида бўлиб ўтади.

Ким қандай ҳолатда?
«Динамо» жамоаси Суперлига 3-туридан кейин 1 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди. «Бунёдкор» эса 3 ўйинда 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

«Динамо»нинг дастлабки 3 турдаги ўйини:
1-тур. «Динамо» – «Пахтакор» – 0:2
2-тур. «Сўғдиёна» – «Динамо» – 1:0
3-тур. «Динамо» – «Қизилқум» – 0:0

«Бунёдкор»нинг дастлабки 3 турдаги ўйини:
1-тур. «Бунёдкор» – «Сўғдиёна» – 0:0
2-тур. «Қизилқум» – «Бунёдкор» – 3:1
3-тур. «Бунёдкор» – «Локомотив» – 2:1

Ўзаро ўйинлар: 23-тўқнашув
Олий Лига тарихида «Бунёдкор» ва «Динамо» клублари ўзаро бугунгача 22 марта тўқнаш келишган. Бугунги Тошкентдаги ўйин 23-тўқнашув сифатида тарихда қолади. Ўзаро учрашувлар тарихи статистикаси «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. «Бунёдкор» 18та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Динамо» ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган – 2014 йилда Тошкентда Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада киритган голи эвазига. Кўрамиз, «Динамо» 8 йил аввалги натижани бу сафар такрорлай олармикан...

Тўплар нисбатида ҳам устунлик «Бунёдкор» томонида - 44:12. Ўзаро ўйинларда «Динамо» 6, «Бунёдкор» эса 57 очкони қўлга киритган. «Бунёдкор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. «Динамо»нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Тошкент бўлиб ўтган ўзаро сўнгги 7 учрашув:
27/09/19. Бунёдкор – Динамо – 4:2
20/04/17. Бунёдкор – Динамо – 1:1
20/04/17. Бунёдкор – Динамо – 1:1
23/05/15. Бунёдкор – Динамо – 1:0
23/08/14. Бунёдкор – Динамо – 0:1
05/10/13. Бунёдкор – Динамо – 4:1
03/09/12. Бунёдкор – Динамо – 2:1

Эски танишлар...
Бугунги кунда «Бунёдкор»да тўп сураётган Дилшод Жўраев ва Суҳроб Султонов 2011 ва 2012 йилда «Динамо» сафида Олий Лигада дебют қилган бўлишса, Суҳроб Иззатов 2018 йилда «Динамо» сафида Про лигада дебютини ўтказган. «Динамо» таркибидан эса Евгений Чумак 2019 йилги мавсумда «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Манба: fcdinamo.uz

Киритилди: 31.03.2022 07:28. Ўқилди: 1537 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

22.10.2026. Суперлига. 25-тур.
18:30
Бунёдкор
2-1
Машъал

Навбатдаги учрашув

05.11.2026. Суперлига.
18:30
Бунёдкор
—
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик