Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» — «Динамо» ўйинида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан экспертлар хулосаси эълон қилинди (видео)

ЎФА Ҳакамлар бўлими Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Динамо» (2:1) учрашувидаги ҳакамлар қарорлари бўйича хулосаларини тақим этди.

Унга кўра, ўйиннинг 30 ва 79-дақиқаларида «Бунёдкор» жамоаси ҳужум ташкил қилганида тўп рақибнинг қўлига тегди. Жарима майдончаси ичида содир бўлган вазият эҳтимолий пенальти сабабли ВАР ҳакамлари томонидан кўриб чиқилди ва бош ҳакамга ҳолатни такроран кўриш тавсия қилинди. Вазиятларни қайта кўрилгач, иккала ҳолатда ҳам пенальти белгиланди. Мутахассислар фикрига кўра, пенальтилар ҳам тўғри белгиланди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида «Динамо» футболчиси тўпсиз вазиятда рақибига нисбатан ўта қўпол тарзда зарба берди. Бош ҳакам ушбу ҳолатни кўрмай қолган. Ушбу вазият эҳтимолий қизил карточкага сабаб бўлгани учун ВАР ҳакамлари бош ҳакамни махсус экранга таклиф қилишди. Вазият кўриб чиқилгач, «Динамо» футболчисига қизил карточка кўрсатилди. Мутахассислар фикрига кўра, якуний қарор тўғри чиқарилди.

Шунингдек, 67-дақиқада жарима зарбасидан узатилган тўпни «Бунёдкор» футболчиси дарвозага киритди. Аммо тўп узатилган вақтда «қалдирғочлар»нинг 4-рақамли футболчиси рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бош ҳакам ҳужумда фол қайт этди ва киритилган голни бекор қилди. Ушбу ҳолатда ВАР ҳакамлари ҳам бош ҳакам қарорини маъқуллашди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳакам қарори тўғри бўлди.

Ўйиннинг 90+4 дақиқасида «Динамо» футболчиси рақибига нисбатан кескин тарзда қўполлик ишлатгани учун жарима тўпи белгиланди, футболчи эса сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу ҳолатда бош ҳакамнинг қарори тўғри бўлган.

ЎФА тегишли қўмитаси ҳакамга нисбатан мухлислар томонидан содир этилган вазият бўйича ўз хулосасини беради. Шуни таъкидлаш жоизки, ўйиндаги вазиятларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган якуний қарорлар тўғри бўлди.

Изоҳ: Учрашув бош ҳаками мазкур ўйинда 3 маротаба ВАР ёрдамида қарор қабул қилганлиги сабабли тегишли тартибда огоҳлантирилади.

Киритилди: 31.03.2022 23:00. Ўқилди: 4227 марта. Фикрлар: 71 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

28.04.2025. Суперлига. 7-тур.
19:00
Бунёдкор
-:-
ОКМК

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.