Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Диёр Имомхўжаев «Бунёдкор» - «Сурхон» ўйини ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон Coca-cola кубоги 2-турининг энг яхши ва жонли ўйини кеча Тошкентда бўлди. Бунёдкор меҳмони бўлган "Сурхон" тажрибали рақибга нафақат очиқ футбол таклиф қилди, балки рақибидан яхшироқ ўйнади ҳам. "Сурхон" ғалабага ҳақли эди.

Бу ерда бизни қойил қолдираётган жиҳат — мураббий Анҳел Лопес. Чунки унда мавсумга тайёргарлик кўриш ва футболчиларни саралаш учун ҳатто бир ҳафта ҳам имконият бўлмади. Шундан келиб чиқилса, у деярли йўқдан бор қиляпти, дейиш мумкин. Қисқа фурсат ичида жамоа ўйинига бунча яхши таъсир кўрсатиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Кечаги учрашувда ҳисобга олинмаган гол масаласида ўзимиз ҳам саҳарликкача баҳслашдик. Албатта, биз ҳакам эмасмиз, унинг қарорини муҳокама ҳам қилмаймиз. Бироқ ҳар қандай ҳолатга худдики мухлислар каби ўз фикримизни билдирамиз, талашамиз, тортишамиз.

Фикримча, ҳакам ўша эпизодни инобатга олмаса, ўйинни жуда яхши бошқарди. Унда ҳолатга қайта мурожаат этиш учун ВАР ҳам йўқ эди. Ҳакам тўғри қилдими ёки йўқ — муҳокама тугамайди. Бундай муҳокамалар бутун дунёда бор. Майдонда "Реал" ўйнайдими, "Сити"ми ёки "Сурхон" — аҳамияти йўқ. Баҳс ва мунозара футболнинг бир қисми.

Биз "Сурхон" мухлисларидан сабрли бўлишларини сўраймиз. Чунки Анҳелда ёзда жамоани бир қадар кучайтириш учун имконият бўлади. Жамоа тўғри йўналишга тушишга ҳаракат қиляпти ва мана шу ҳаракатларни босқичма-босқич кузатишнинг ўзи футболни янада жонли қилади.

Диёр Имомхўжаев.

Киритилди: 16.04.2022 12:56. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар: 19 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

28.04.2025. Суперлига. 7-тур.
19:00
Бунёдкор
-:-
ОКМК

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.