Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шуҳрат Мақсудов: “Футболчиларга узоқдан зарба беринглар, деб кўрсатма бергандик”

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Бунёдкор” (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Даставвал, Фарғона аҳлини кириб келаётган Рамазон Ҳайит айёми билан табриклайман! Бугун қийин учрашув ўтказдик. “Нефтчи” кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бугунги ўйинда бор кучини намойиш этишини билардик. “Бухоро” билан ўйиндан кейин шогирдларимга бу ҳақда қайта-қайта таъкидладим. “Чўкаётган одам кўпикка ҳам ёпишади”, деб бекорга айтишмаган. Тақвимга кўра, бизнинг кубок ва чемпионат доирасидаги ўйинлар оралиғи уч кунни ташкил қилди. Насиб экан, бу биз учун фойдали бўлиб чиқди. Кам сонли бўлса-да, узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман! Футболчиларга эса, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бўшашишмагани учун катта раҳмат айтаман!
 
Урган голларимиз тасодиф эмас. Биз биринчи бўлимда дарвозага деярли зарба йўлламадик. Шу сабабли танаффусда йигитларга дарвозага зарба йўллаш бўйича кўрсатма бердик. Худога шукрки, ҳаммаси биз истагандек бўлди, ғалабага эришдик. Францис Нарх озгина чарчаб қолди. Унинг ўрнига ёш футболчимизни туширдик. Ўйинлар орасидаги тиғиз вақт туфайли натижадан келиб чиқиб айрим футболчиларимизга дам олишлари учун имконият яратиб бердик.
Киритилди: 26.04.2022 00:33. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.03.2026. Суперлига. 4-тур.
19:15
Хоразм
1-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.