Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” ФК президенти ва Хорватия элчиси ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 4 декабрь куни эълон қилинган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида таъкидланганидек, “футболи ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда, ёшларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш орқали футбол клубларининг бизнес тузилма сифатида шаклланганлигини кўришимиз мумкин.

Мисол учун, футбол ривожланиш истиқболлари жиҳатидан Ўзбекистонга яқин бўлган Хорватия сўнгги ўн йилликда футбол соҳасида шиддатли ўзгаришларни амалга ошириб, Англия, Франция, Италия, Испания, Германия каби футболи йўлга қўйилган мамлакатлар билан рақобатлашиш даражасига чиқди.

Хорватия футбол академияларида тарбияланган маҳоратли спортчилар айнан юқорида номлари келтирилган футболи ривожланган мамлакатларнинг футбол клублари сафини тўлдирди. Бу эса Хорватия томонидан футбол академияларини тубдан ривожлантириш орқали маҳоратли футболчиларни тарбиялаб, мамлакат даромадларини оширишга ҳамда футболчилар ва уларнинг оила аъзолари манфаатдорлиги ошишига хизмат қилади”.

Дарҳақиқат, сўнгги жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган Хорватияда миллионлар ўйини олий савияга чиқиб улгурганини бугунда бутун дунё кўриб турибди. Андоза сифатида Хорватия футболининг тараққий этиш усул ва услубларини татбиқ этаётган мамлакатлар қанча.

Ҳамиша ўз олдига иқтидорли ёшларни тарбиялаб, уларни турли тоифадаги Ўзбекистон терма жамоаларига етказиб бериш вазифасини устувор санаб келувчи “Бунёдкор” футбол клуби ўз ривожланишида навбатдаги, янги лойиҳага қўл урди.

27 апрель куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти офисида жамият Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Меҳриддин Абдуллаев мазкур масалада Хорватия Республикасининг юртимиздаги элчиси Рефик Шабановични қабул қилди. Учрашув давомида “Бунёдкор” футбол клубининг Ўзбекистон ва Хорватия Республикалари ўртасидаги дўстлик, маданият, спорт алоқаларини ривожлантириш борасидаги иштироки ва ҳиссаси тўғрисида сўз борди. Томонлар, йўлга қўйилаётган ўзаро ҳамкорлик натижасида, Ўзбекистон ва Хорватия давлатларининг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини оширишга қаратилган бир қатор режалар ҳақида келишиб олишди.

- Мен Хорватияда аввал бўлганман. Бу самимий инсонлар юрти. Футболи қай даражада эканлигини эса бутун дунё билади. Қайси машҳур клубни олиб қараманг, таркибида албатта хорват футболчиси бор. Хорватия, гўё, маҳорати жудаям юқори футболчилар ишлаб чиқарувчи машинага ўхшайди. Шунинг учун ҳам биз Хорватия билан ҳамкорлик қилишни танладик. Фикримча, имзоланадиган ривожланиш бўйича меморандум ҳам узоқ йиллик даврга тузилгани маъқул. Танлов асосида саралаб олинган “Бунёдкор” академиясидаги энг иқтидорли ёш йигитларни Хорватия футбол академияларига юборамиз. Аминманки, улар у ерда янада тобланишади. Чунки футболнинг эртанги куни - бу академия, академия ва, такрор айтаман, яна академия...

Бундан ташқари, “Бунёдкор” академиясидаги мураббийларни ҳам тажриба алмашиш, малака ошириш учун Хорватияга стажировкаларга юборишимиз мумкин.

Хорват жамоаларини эса мусобақаларга юртимизга таклиф қиламиз. Шу орқали Ўзбекистон футболига янги босқичга чиқиб боришига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Бугунги суҳбатимиз учун жудаям хурсандман ва ташрифингизни юқори баҳолайман, - деди элчи билан учрашув чоғида Меҳриддин Раззоқович.

Ўз навбатида, жаноб Рефик Шабанович ҳам ўзининг илиқ фикрларини билдирди: “Элчи сифатида мен мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашни истайман. Илк бор “Бунёдкор” футбол клубига 2021 йилнинг декабрь ойида ташриф буюргандим. Клубнинг гўзал стадиони, замонавий шарт-шароитларга эга академияси билан танишгандим. Эндиликда ўша алоқаларни бундан-да олға суриш ниятидаман.

Ишонаманки, ҳамжиҳатликда биз ўзбекистонлик болалар учун яхши замин ва қулай шароитлар ярата оламиз. Ўзбекистонлик ёш футболчи йигитлар келажакда Европа майдонларида ҳақиқий профессионаллар сингари ўйнаб кетишларига Хорватия футболи кўмаклашиши учун мен қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрман. Агар бу йўналишда мақсадларимизга эришсак, мен ўзимни жудаям бахтиёр ҳисоблардим”.

Учрашув мобайнида ҳамкорликнинг биринчи босқичидаги тадбирлар доирасидаги аниқ режалар бўйича келишиб олинди. Хорватия элчиси “Бунёдкор” академияси жамоаларини Сплит шаҳрида ўтказиладиган йирик халқаро мусобақа – Dalmatinko Cup 2022 турнирига таклиф этди. 1-7 июнь кунлари ташкиллаштириладиган ушбу мусобақада дунёнинг 40дан зиёд мамлакатларидан ёш футболчилар иштирок этадилар. Улар қаторида бу йилги беллашувларда “Бунёдкор”нинг 2008, 2009 ҳамда 2011 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат уч жамоаси тўп суриши тасдиқланди.

Киритилди: 29.04.2022 15:08. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.