Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Олимпик»да илк ғалаба: жамоа «Бунёдкор»ни янчиб ташлади

Темур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" жамоасининг саъй-ҳаракатлари ўзининг илк мевасини бера бошлади. Олимпиячилар бугун Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Олимпик" учрашувни фаол бошлади ва 9-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Абдурауф Бўриев ҳимоячиларнинг эътиборсизлигидан унумли фойдаланди. 29-дақиқада эса Жиянов чап қанотдан ерлатиб зарба йўллаб, фарқни 2тага оширди. Орадан кўп ўтмасдан ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Алишер Одиловдан самарали якунлади ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб "Бунёдкор" илк тўпини киритди. Гол муаллифи — Иброҳим Томива.

Иккинчи бўлимда эса "қалдирғочлар" вазиятни ўзгартиришга уринишди, аммо бугун "Олимпик"ни тўхтатиб бўлмасди. Кападзе шогирдлари ўйин охирига қадар рақиб дарвозаси томон яна 2 марта йўл топишди ва ҳисобни 5:1 кўринишга келтиришди.

Шу тариқа, "Олимпик" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва ўз очколарини 6тага етказди. "Қалдирғочлар" ҳисобида 10 очко мавжуд.

Суперлига, 6-тур
"БУНЁДКОР" - "ОЛИМПИК" - 1:5 (1:3)
Голлар: Абдурауф Бўриев, 9 - 0:1. Русланбек Жиянов, 29 - 0:2. Алишер Одилов, 37 - 0:3. Иброҳим Томива, 40 - 1:3. Даврон Анваров, 73 - 1:4. Пўлатхўжа Холдорхонов, 90+2 - 1:5
“БУНЁДКОР”: 32. Суҳроб Султонов, 4. Даврон Эргашев (сардор), 5. Дилшод Жўраев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Францис Нарх, 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива, 88. Жаҳонгир Ўрозов
“ОЛИМПИК”: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Элдорбек Бегимов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Русланбек Жиянов, 10. Фаррухбек Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов, 44. Шаҳзод Тоиров

Киритилди: 30.04.2022 20:39. Ўқилди: 2445 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.