Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 10-тури доирасида «Бунёдкор» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди. Бу ўйинда қаршиликлар ўзларини уйдагидек ҳис қилишди. Чилонзордаги "Бунёдкор" стадионга 10 минг атрофида қашқадарёлик мухлис ташриф буюрди ва "аждарлар"ни қўўлаб-қувватлаб туришди.

ҲИсобни "қалдирғочлар" очишди: Томива тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг эса "Насаф"нинг бенефиси бошланди. 36-дақиқада Ойбек Бозоров чиройли гол билан мувозанатни тиклаган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Муҳитдинов 25 метрлардан йўлланган жарима зарбаси орқали жамоасини олдинга олиб чиқди.

Қаршиликлар иккинчи таймда ҳам ташаббусни ўзларида ушлаб туришди ва яна икки марта "Бунёдкор" дарвозаси томон йўл олишди. Дастлаб Ойбек Бозоров, сўнгра Ҳусайн Норчаев тошкентликлар посбонини хафа қилишди — 1:4.

"Насаф" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 18тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилди. Жамоа қолганларга нисбатан камроқ ўйин ўтказганини инобатга олиш зарур. "Бунёдкор" эса 12 очко билан 8-поғонада қолди.

Суперлига, 10-тур
24 май, сешанба
«Бунёдкор» — «Насаф» 1:4
Голлар: 1:0 — 23 Томива, 1:1 — 36 Бозоров, 1:2 — 40 Муҳиддинов, 1:3 — 57 Бозоров, 1:4 — 69 Норчаев.
"Бунёдкор": 91. Зафар Сафоев, 4. Даврон Эргашев (с), 5. Дилшод Жўраев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Одилжон Абдураҳмонов, 8. Франсис Нарх, 17. Фарҳод Мираҳматов, 22. Усмонали Усмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49. Иброҳим Томива
"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳитдинов, 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов (с)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Алишер Усмонов, Ҳусан Музаффаров

Киритилди: 24.05.2022 21:12. Ўқилди: 2614 марта. Фикрлар: 27 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

28.04.2025. Суперлига. 7-тур.
19:00
Бунёдкор
-:-
ОКМК

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.