Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” президенти: “Бунёдкор”нинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки мени умуман қониқтирмади"

Хабарингиз бор, ёзги ўқув-йиғин машғулотларини Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказган “Бунёдкор” кеча эрта тонгда юртимизга қайтиб келди. Эътиборлиси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев шу куннинг ўзидаёқ “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан учрашди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Минск йиғини ва жамоанинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки чуқур таҳлил қилинди.

“Бунёдкор”нинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки мени умуман қониқтирмади. Ваҳоланки, жамоага барча шароитлар яратиб берилди. Ёки камчиликлар борми? “Бунёдкор” ёзги йиғинни хорижда ўтказган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси бўлди. Шундай экан, иккинчи даврада натижалар яхши томонга ўзгариши шарт! “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринларда юришга лойиқ. Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш вақти келди. Ёдда тутинглар, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринларнинг бирини эгаллаш бу йилги асосий вазифаларинг. Вазифа бажарилса биз тарафдан рағбат шунга мос бўлади. “Бунёдкор” юртимиздаги ўз академиясига эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Демак, таркибни шакллантиришда энг аввало тарбияланувчиларимизга эътибор қаратиш лозим. Четдан футболчи таклиф қилинишида таниш-билишчиликка йўл қўйилмаслиги керак”, - деди Меҳриддин Абдуллаев.

Шундан сўнг бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко сўзга чиқиб, аввало, клуб президентига яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Виктор Александрович жамоада меҳнат қилаётган ҳамма инсонлар эътибор ва масъулиятни ҳис қилаётганини таъкидлар экан, мавсумнинг иккинчи қисмидаги барча учрашувларда ғалаба учун майдонга тушиб, қўйилган вазифани бажариш йўлида қаттиқ меҳнат қилишларини айтиб ўтди.

Жамоа сардори Давронжон Эргашев ҳам сўз олиб, Минск йиғини ва эътибор учун Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирди. Футболчилар албатта ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб, сардор сифатида жамоадошларига бош бўлишини маълум қилди.

Киритилди: 28.07.2022 07:58. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

28.04.2025. Суперлига. 7-тур.
19:00
Бунёдкор
-:-
ОКМК

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.