Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” академиясида ислоҳотлар давом этади

Маълумки, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” академияси фаолиятига доир ўтказган танқидий руҳдаги йиғилишида академияда туб ислоҳотларни амалга ошириш лозимлигини ва бу жараённи тезлаштириш зарурлигини таъкидлаб, масъул мутахассисларга тегишли топшириқларни берган эди.

Куни кеча мазкур топшириқларнинг ижроси асосида “Бунёдкор” академияси тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, таниқли мутахассис Ислом Аҳмедов “Бунёдкор” академияси техник директори лавозида иш бошлади. Шунингдек, бир нечта жамоаларимизнинг мураббийлар штабида ҳам ўзгариш ва “рокировка"лар юз берди. Тажрибали мураббий Рустам Забиров 1-лига иштирокчиси “Бунёдкор-2” устозига айланган бўлса, Жамолиддин Раҳматуллаевга “Бунёдкор” U-19 жамоаси ишониб топширилди. ЎФА биринчилигида қатнашаётган “Бунёдкор” U-18 га ўз вақтида “қалдирғочлар” либосида тўп суриб, ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Анвар Раҳимов бошчилик қилади. Қолаверса, Тошкент шаҳар чемпионати – 2-лига баҳсларида иштирок этадиган икки жамоамизнинг мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар “Бунёдкор” U-19 бош мураббийи лавозимида ишлаган Ринат Мифтахутдинов  “Бунёдкор-А”, ўзбек футболида метин ҳимоячи номини олган, 2010 йилги мавсумда “қалдирғочлар” либосини кийган Ҳикмат Ҳошимов “Бунёдкор-Б”га бошчилик қилади.   

1-ЛИГА
“БУНЁДКОР-2”
Бош мураббий: Рустам Забиров.
Мураббийлар: Миркамол Қосимов, Азиз Ҳошимов.
Дарвозабонлар мураббийи: Олег Қаҳҳоров.

U-19 БИРИНЧИЛИГИ
“БУНЁДКОР” U-19
Бош мураббий: Жамолиддин Раҳматуллаев.
Мураббий: Самат Нарзиқулов.
Дарвозабонлар мураббийи: Алексей Рошин.
Шифокор: Хусан Йўлдошев.

ЎФА U-18 БИРИНЧИЛИГИ
“БУНЁДКОР” U-18
Бош мураббий: Анвар Раҳимов.
Мураббий: Юсуф Эргашев.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ - 2-ЛИГА
“БУНЁДКОР-А”
Бош мураббий: Ринат Мифтахутдинов.
Мураббий: Фирдавс Кенжаев.

“БУНЁДКОР-Б”
Бош мураббий: Ҳикмат Ҳошимов.
Мураббий: Ботир Зоҳидов.

Киритилди: 07.08.2022 18:21. Ўқилди: 1445 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

28.04.2025. Суперлига. 7-тур.
19:00
Бунёдкор
-:-
ОКМК

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.