Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» пенальтилар сериясида «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди
Бугун Ўзбекистон кубоги мусобақасининг нимчорак финалига старт берилди. Мазкур босқич доирасида "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари Олмалиқда тўқнаш келишди.
Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ чап қанотдан етказиб берилган узатмага Жавоҳир Алижонов чиройли зарба бериб, "темирйўлчилар"ни олдинга олиб чиқди. Орадан атиги 2 дақиқа ўтиб "Локо" дарвозабонининг қўпол хатосидан сўнг Жасур Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу ҳисоб ўйиннинг асосий вақти охиригача сақланиб қолди. Қўшимча таймлар бошланган пайтда эса Ислом Қобилов "Локомотив"ни яна олдинга олиб чиқди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Исломнинг ўзи иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Экстра-таймларнинг иккинчисида Усмонали Исмоналиев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Қўшимча бўлимлардан кейин ҳам дуранг қайд этилгани учун навбат пенальтилар сериясига берилди. Унда "темирйўлчилар" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Қалдирғочлар" сафида Павел Могилавец 11 метрли жарима зарбасини голга айлантира олмади.
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
“БУНЁДКОР” — “ЛОКОМОТИВ” - 2:2. Пенальтилар серияси — 4:5
Голлар: Жавоҳир Алижонов, 2 - 0:1. Жасур Ҳакимов, 4 - 1:1. Ислом Қобилов, 92 - 1:2. Усмонали Исмоналиев, 113 - 2:2.
Четлатиш: Ислом Қобилов, 108 (иккинчи огоҳлантириш, "Локомотив")
"Бунёдкор": 32. Суҳроб Султонов, 4. Давронжон Эргашев (сардор), 5. Жасурбек Ёқубов, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев, 15. Жасур Ҳакимов, 25. Муҳаммадсафо Фозилов, 29. Музаффар Олимжонов, 33. Умарали Раҳмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 6. Алишер Салимов, 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 9. Жавоҳир Алижонов, 11. Кахи Махарадзе (сардор), 19. Жером Этаме, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Манучеҳр Сафаров, 27. Ислом Рашидхонов, 34. Анвар Алижонов