Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Владислав Хан: «Насаф» ва «Севинч» жорий мавсумда «олтин дубл» қилишга яқин турибди»

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида “Севинч” жамоаси бош мураббийи Владислав Хан иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Севинч” жамоасида 20 йилдан буён фаолият олиб бораётган бўлсам, илк бор Қарши шаҳри Ўзбекистон кубоги финалига мезбонлик қилмоқда ва бундан жуда ҳам хурсандман. Табиийки, эртага футбол байрами бўлади ва мухлислар ҳам кўп бўлади.

“Бунёдкор-W” билан анча вақтдан бери рақобатлашиб келамиз. Ҳозирги кунда ушбу жамоада “Севинч”нинг олти нафар тарбияланувчиси тўп тепади. Рақиб таркибида кўп нарсаларга қодир бўлган футболчилар бор ва ҳурмат билан ёндашамиз. “Қалдирғочлар”га қарши баҳслар доим оғир ўтган.

Албатта, рақибни яхши ўрганиб чиққанмиз. Шундай бўлсада, ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Йиллар давомида “Севинч” етакчи жамоа бўлиб келган. Йил аввалида жамоа олдига шонли мавқеини тиклаш вазифаси юклатилган эди. Шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар барчасини тўғри қабул қилишди. Ўйлашимча, чемпионликка ҳақли эдик.

Мамлакат чемпиони сифатида келгуси мавсум клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этамиз. Халқаро майдонда муносиб иштирок этиш учун, албатта таркибни кучайтиришни мақсад қилганмиз.

“Насаф” бу мавсум кубокни қўлга киритди. Биз эса муддатидан олдин чемпионликни нақд қилдик. Ҳар иккала жамоа “олтин дубл”га эришиш учун жуда ҳам яқин турибди. Албатта, буни жуда ҳам истаймиз ва ҳаракат қиламиз.

“Севинч” – терма жамоа базаси сифатида ташкил этилган. Жамоа яхши футбол мактабига ҳам эга бўлган. Бугунги кунда етакчи жамоаларда ҳам Қарши клуби тарбияланувчилари тўп тепади. Шу боис, “Севинч” доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келган ва катта тарихга эга жамоа саналади", — деди Владислав Хан.

Киритилди: 04.11.2022 23:15. Ўқилди: 2064 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Бунёдкор
1-1
Металлург

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. Суперлига. 25-тур.
15:00
Олимпик
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.