Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фаррух Икромов: “Янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга аҳд қилдим”

Хабарингиз бор, бугун маҳоратли ярим ҳимоячи Фаррух Икромов "Навбаҳор" билан  икки йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Фаррух, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Айтингчи, сизни жамоага ким таклиф қилди?
- Мени “Навбаҳор”га жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилди ва ушбу таклифни қабул қилиб, Наманганга келиб, мана бугун жамоа билан шартнома имзоладим.

- Бунгача “Навбаҳор”нинг ўйинларини кузатармидингиз?
- Албатта, кузатардим. “Навбаҳор” яхши жамоа ва якунланган мавсумда Суперлигада 2-ўринни қўлга киритди, Ўзбекистон кубоги финалчисига айланди. Шу боис, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга аҳд қилдим.

Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтишни жоиз деб топдим. Жамоанинг уй учрашувларида ҳар доим стадион ишқибозлар билан тўлади, шунингдек, “Навбаҳор”нинг сафар ўйинларига ҳам мухлислар боришади ва улар жамоани муносиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаб, ижобий натижаларни қайд этишга интиламиз.   

Бизнинг маълумот
Фаррух Икромов – 1998 йил, 9 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.
Футбол билан 9 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Сергей Чигатаев.
Амплуаси: ярим ҳимоячи.
“Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси.
2017-2022 йиллар давомида “Бунёдкор” жамоасида ўйнаган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 21.12.2022 21:50. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.