Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дмитрие Побулич: «Бунёдкор»нинг қарорини ҳурмат қиламан»

«Бунёдкор» жамоаси ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз натижалардан сўнг йил якунида деярли барча легионерларга жавоб бериб юборди.

Аслида йил бошида таркибга жалб қилинган, лекин бир даврагина тўп сурган Дмитрие Побуличдан кўп нарса кутилганди. Жамоага келадиган ҳар қандай легионерга босим юкланиши, талаблар ошиши, табиий. Гоҳида бу ўз сўзини айтади ёки аксинча бўлади. Побуличга иккинчи даврада мураббийлар 10та учрашувда имконият беришди. У рақиб дарвозасини бир маротаба ишғол қилди. Майдонда қандайдир ажралиб тургани йўқ. Ахир, 5 ой расмий ўйинда қатнашмаган футболчидан яна нимадир умид қилиш ўринсиз, деб ўйлаймиз. Балки кейинги фаолиятида ҳаммаси изига тушиб кетар. Буни эса вақт ҳукмига ҳавола қилган маъқул йўлдир. Ўзбекистондаги қисқа фаолияти, «Бунёдкор»даги мураббийлар қўнимсизлиги ва бошқа мавзуларда сербиялик ярим ҳимоячига юзландик.

- Дмитрие, қизиқ нима учун жамоа ўтган йилнинг биринчи яримида хизматингиздан фойдалана олмади? Ваҳоланки клуб билан шартнома имзолагандингиз...

- Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли биринчи даврада майдонга тушганим йўқ. Иккинчи даврада ҳаммаси ортда қолди. Жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим, нималарга қодирлгимни кўрсатишга интилдим.

- Шундай бўлсада, мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- Юқорида айтганимдек, ҳужжатлар сабабли қийин мавсумни ўтказдим. Кейинчалик 10та учрашувда майдонга тушдим ва битта гол урдим. Чемпионатга келсак, ўзбек футболи юксалиб бораётганини кўряпман. Келажакда янада яхши бўлишига умид билдираман.

- «Бунёдкор»да бир йил ичида 3та мураббий билан ишлашга улгурдингиз. Уларнинг қайси бирига мослашиш осон бўлди?

- Виктор Карпенко, Шуҳрат Мақсудов, Иван Бошкович, ҳар бирининг ўзига яраша услуби бор. Аммо футболда натижа керак. Қисқа вақтда натижа яратиш талаб этилади. Бундай паллада ўз ғояларини сингдиришга уларга вақт етишмайди.

- Мунтазам равишда совриндорлар қаторидан жой олиб келадиган «Бунёдкор»нинг 9-ўринни эгаллаши ажаблантирмадими?

- Иван Бошкович келгач бироз олдинга силжиш бўлди. Натижалар яхшиланди. Менимча ўз савиямизни кўрсата олганимиз йўқ, жамоа ёш. Келажакда яхши натижаларга эришишига ишонаман.

- Мавсум тугагач «қалдирғочлар» сафини тарк этдингиз...

- Жамоа ёшларга имкон бермоқчи. Мен «Бунёдкор»нинг қарорини ҳурмат қиламан. Шу билан бирга яна ўз даражамга қайтишимга ҳам ишонаман.

- Суперлигада қайси жамоанинг услуби кўпроқ ёқди?

- Суперлигада кўпроқ тўп билан муомала қиладиган жамоаларнинг ўйини маъқул келди. Мисол учун, «Олимпик» ва «Насаф»ни айтишим мумкин. Ҳақиқатдан ҳам чиройли футбол кўрсатишди. Тезкор комбинациялар, қисқа паслар, техникага асосланган футбол услуби.

- Ўтган йилдан келиб чиқиб, бу йил чемпионлик йўлида кимни фаворит сифатида кўрсатасиз?

- Мен «Навбаҳор» чемпион бўлишини истардим. Энди бу жамоада дўстим Лука Чермель ўйнайди. «Навбаҳор», «Пахтакор», «Насаф» олтин медаль учун жиддий курашишини тахмин қилишим мумкин.

- Кейинги режаларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Менда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Европа клубларидан вариантлар бор. Шу ҳафтада якуний қарор қабул қиламан.

АБДУЛАЗИЗ суҳбатлашди

Киритилди: 17.01.2023 07:52. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.