Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Краснодар» клуби вакиллари «Бунёдкор»га ташриф буюрди

Шу кунларда юртимизда давом этаётган ёшлар ўртасида (U-20) Осиё Чемпионатини бевосита воқеа жойидан кузатаётган «Краснодар» футбол клуби Академияси вакиллари «Бунёдкор» футбол Академиясига ташриф буюрди. Жумладан, Анатолий Дмитриев («Краснодар» футбол клуби Академияси селекия ишлари бўйича директор ўринбосари) ҳамда Вячеслав Егоров («Краснодар» футбол клуби Академияси селекционери) «Бунёдкор» футбол клуби ва Академияси масъул мутасаддилари билан учрашди.

Ўзаро мулоқат давомида иккала футбол Академиялар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ёш футболчиларни алмашиш ишларини йўлга қўйиш, мураббийлар малакасини ошириш, турли ёш тоифалари иштирокида ўртоқлик учрашувлари ва турли кўринишдаги мусобақаларни ташкил этиш борасида келишиб олинди. Шундан сўнг, меҳмонлар «Бунёдкор» футбол Академиясида ёш футболчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Қолаверса, Академиянинг ётоқхоналари, ошхонаси, бассейни, тиббиёт бўлими, спорт зал, тренажёр зали, фитнес, футбол майдонлари, ўқув синф хоналарини (рус тили, анатомия, инглиз тили, психология) кўздан кечиришди.

Айниқса, «Бунёдкор»  футбол Академияси психологи Марина Дорфманнинг психология бўйича 2007 йилда туғилган ўсмирлар жамоаси аъзолари билан ўтказган машғулотлари россиялик футбол функционерларида илиқ таассурот қолдирди. Учрашув якунида томонлар ўзларининг эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Киритилди: 09.03.2023 21:30. Ўқилди: 1410 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.