Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» раҳбарияти йирик ҳисобдаги мағлубият учун мураббийлардан изоҳ талаб қилди

Маълумки, кеча Суперлиганинг 11-тури доирасида “Бунёдкор” ўз уйида “Навбаҳор”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Бугун “Бунёдкор” футбол клуби директори Шерзод Ҳақбердиев жамоа қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.

Очиқ, танқидий руҳда ўтган йиғилишда Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штаби, футболчилар ва персонал ходимлар иштирок этди. Айтиш керак, сўнгги мавсумлардан фарқли равишда 2023 йил “Бунёдкор”да молиявий томондан муаммолар юзага келаётгани йўқ. “Бунёдкор” футбол клуби таъсисчиси “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбариятининг миллионлар ўйинига бераётган эътибори сабабидан барча молиявий масалалар ўз вақтида ҳал этилмоқда. Бугунги кунда “Бунёдкор” футбол клубини на футболчилардан ва на ходимларидан маош ёки мукофот пули бўйича қарзи йўқ. Демак, ўз-ўзидан кўрсатилаётган эътиборга яраша натижа ҳам талаб қилинади.

Шерзод Муродович йиғилишда асосий урғуни шунга қаратар экан, мураббий ва футболчилардан “Навбаҳор”га қарши ўйиндаги мағлубият учун изоҳ талаб қилди. Бош мураббий Мурод Отажонов сўзга чиқиб, ўйинчиларда айб йўқлигини, барча жавобгарликни ўз бўйнига олишини таъкидлади. Футболчилар номидан сўзга чиққан жамоа сардори Давронжон Эргашев эса, аввало барча шароитларни яратиб бераётгани учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдирди. Сардоримиз сўзида давом этар экан, жамоа ҳозир тушиб қолган вазият учун футболчилар айбдорлигини таъкидлаб, айнан ўзлари “Бунёдкор”ни ҳозирги ҳолатдан олиб чиқиб кетишларини маълум қилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашув якунида сўз олган бош жамоамиз маслаҳатчи мураббийи Юрий Саркисян футболда исталган клуб бу каби мағлубиятлар билан тўқнаш келишини, асосийси, ҳаммасини тезроқ унутиб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш шартлигини таъкидлади. Ўз навбатида футболчилар клуб раҳбарияти билан навбатдаги учрашув яхши кайфиятда ўтишига ваъда беришди.

Киритилди: 23.05.2023 22:57. Ўқилди: 3220 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 25 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Бунёдкор
1-1
Металлург

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. Суперлига. 25-тур.
15:00
Олимпик
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.