Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тунислик кўзга кўринган собиқ футболчи юртимизга келади ва "Андижон"нинг уй учрашувига таклиф қилинди

Октябрь ойида Ўзбекистонга тунислик таниқли собиқ футболчи Шакер Зуаги ташриф буюради.

У охирги марта Туниснинг энг номдор жамоаларидан бири “Этуал Де Саҳел”да бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлади. Ҳатто бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб ҳам фаолият олиб борган.

Мухлисларимиз уни юртимизда ОКМК ва “Бунёдкор”даги ўйинлари орқали яхши эслаб қолишган. У кучли марказий ярим ҳимоячилигини исботлай олган. Шу сабабли Зуаги футбол мухлисларида ўзидан жуда яхши таассуротлар қолдира олган.

Тез орада Шакер Ўзбекистонга келади ва шундан фойдаланган ҳолда у “Андижон”нинг уй учрашувларидан бирига таклиф қилинди.

Ҳозирги кунда жуда яхши футбол эксперти сифатида ҳам тилга олинмоқда. Шунинг учун “Андижон”нинг ўйинларини кузатган ҳолда кучайтирилиши лозим бўлган позицияларни баҳолайди ва ўз фикрларини билдиради.

Айтиш мумкинки, “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев Шакер Зуаги билан яхши алоқада бўлиб, гарчи тунислик юртимиздан кетганига анча бўлганига қарамай, улар доимий алоқада бўлиб турадилар.

Маълумот учун, Зуаги Ўзбекистондан кетгач, БААнинг “Хорфаккан” жамоасида ишлади. Дарвоқе, унинг акаси Тунисдаги энг таниқли мураббийлардан ҳисобланади.

Табиийки, Зуагининг жамоамиз тўғрисидаги фикрлари янги мавсумга шакллантириш жараёнида жуда аҳамиятли бўлади. Шунинг учун келаси мавсумда клубни шакллантириш жараёнида тунислик мутахассиснинг хулосалари жамоамизга асқотади, деган умиддамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Киритилди: 19.09.2023 23:44. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.