Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига ва Про лига учрашувларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан эксперт-ҳакамлар комиссияси таҳлили ва қарорлари

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Суперлигаси ва Про Лигада навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Икки мусобақа доирасидаги жами ўтказилган ушбу тур ўйинларида умумий 9 та баҳсли вазият юзага келди. Бугун, 10-октябрь куни ушбу вазиятлар эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, атрофлича таҳлил қилинди ва хулосалар берилди. Қуйида ушбу хулосаларни қисқача тақдим этамиз.

1-вазият: «Турон» – «Металлург» баҳси, офсайд ёки жарима зарбаси.

Мазкур ҳолатда «Турон» жамоаси ҳужумчиси эҳтимолий офсайд ҳолатида тўпни қабул қилиб олган, сўнгра рақиб жарима майдончаси томон ҳужумни давом эттирган. Вазиятни кузатиб турган қанот ҳаками ҳар эҳтимолга қарши ўйинни тўхтатмаган, шундан сўнг «Металлург» ҳимоячиси ҳужумчини қўполлик ишлатиб тўхтатган. Бош ҳакам ҳимоячига сариқ карточка кўрсатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Ушбу вазиятда қанот ҳаками бош ҳакамга ўйинни давом эттириш маслаҳатини бериб, тўғри қилди. ВАР тасвирлари орқали мазкур ҳужумда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги аниқланди. Қўполлик учун эса «Металлург» аъзосига сариқ карточка кўрсатилгани тўғри қарор. Ҳакамларнинг қарори тўғри деб топилди”.

2-вазият: «Турон» – «Металлург» учрашуви, тўпнинг эҳтимолий қўлга тегиши.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида «Турон» жарима майдончаси яқинида юзага келган ушбу ҳолатда тўп худди ҳимояланаётган жамоа аъзоси Равшан Хайруллаевнинг қўлига теккандек кўринган. ВАР ёрдамидан сўнг, ўйинни давом эттиришга рухсат берилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Мазкур вазиятни бош ҳакам Ғайрат Жўраев  яхши позициядан кузатиб турган эди. Такрорий лавҳалар ҳам тўп футболчининг қўлига тегмаганини кўрсатмоқда. Шу сабабли, ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

3-вазият: «Бунёдкор» – «Қизилқум» баҳси, эҳтимолий пенальти.

Учрашув дастлабки дақиқаларида «Қизилқум» жарима майдончаси ичида мезбонлар ҳужумчиси Игор Иванович рақиб дарвозабони билан тўп учун кураш вақтида йиқилган. Дастлаб, бош ҳакам Фарруҳ Янсупов қоидабузарлик бўлмаганини таъкидлаб, учрашувни давом эттиришга рухсат берган, бироқ ВАР уни монитор олдига чақириб, такрорларни кўриб чиқиш таклифини берган. Видеотакрорлардан сўнг ҳам ҳакам ўша қарорида қолган ва ўйин давом эттирилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Ушбу вазиятда ҳакамнинг дастлабки қарори тўғри эди, ҳақиқатдан ҳам дарвозабон ва ҳужумчи ўртасида айтарли контакт бўлмаган. ВАР аралашуви эса бу вазиятда керак эмасди. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

4-вазият: «Бунёдкор» – «Қизилқум» ўйини, тўпнинг қўлга тегиши.

Баҳснинг 56-дақиқасида рақиб ҳужумини тўхтатиш жараёнида «Қизилқум» футболчисининг қўлига тўп теккан ва бош ҳакам жарима зарбаси белгилаган. Ушбу жарима зарбасидан «қалдирғочлар» гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган (1:1).

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Мазкур вазиятни ҳакам яхши позициядан турган эди. Видеотакрорларда кўриниб турибдики, қўлга тўп теккан ва қоида бузилган. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

5-вазият: «Бунёдкор» – «Қизилқум» баҳси, эҳтимолий фол ва офсайд.

Учрашувнинг 75-дақиқасида «Қизилқум» гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу ҳужум майдон марказидан бошланиб, ўнг қанот орқали давом эттирилган. Ҳужум бошланишида меҳмонлар аъзоси Гиорги Кухианидзе қўполлик намойиш этгандек таассурот уйғотган, шунингдек, гол урилган вазиятда офсайд бордек кўринган. Гол инобатга олинган, ВАР ҳам бу тўғри бўлганини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Ҳужум бошидаги ҳолат тўп учун табиий кураш ҳисобланади, бу ерда ҳеч қандай фол йўқ. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат масаласида ВАР саволларга ўрин қолдирмаган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди».

6-вазият: ОКМК – «Сўғдиёна» ўйини, пенальти ва 2-сариқ карточка.

Олмалиқдаги баҳснинг 66-дақиқасида «Сўғдиёна» аъзоси қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни узатган, ҳужумчи эса ОКМК аъзоси билан тўпни эгаллаб олиш учун кураш вақтида йиқилган. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов 11 метрли жарима зарбаси белгилаб, мезбонлар аъзосига 2-сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатган. Исмоилов ўз қарорига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш учун ВАР монитори олдига чақирилган ва қарорини ўзгартирмаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Жарима майдончаси ичида юзага келган бу ҳолат тўп учун табиий кураш ҳисобланади, бу вазиятда пенальти белгиланиши тўғри қарор эмас. Бош ҳакамнинг қарори нотўғри деб топилди».

7-вазият: «Насаф» – «Нефтчи» учрашуви, мезбонларнинг биринчи голи.

Баҳснинг 39-дақиқасида «Насаф» бурчак зарбасини ижро этган ва тўп бош билан узатилгач, гол урилган. Қанот ҳаками Анвар Маражабов дастлаб ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Бироқ вазиятга ВАР аралашгач, гол инобатга олинди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Мазкур вазиятда ВАР ҳакамлари офсайд чизиғини чизиш орқали барча шубҳаларга чек қўя олишди ва гол тўғри ҳисобга олинди. Учрашув ҳакамларининг қарори тўғри».


8-вазият: «Бухоро» – «Навбаҳор» баҳси, эҳтимолий пенальти.

Ўйиннинг 42-дақиқасида «Навбаҳор» жарима майдончаси ичида ҳимоячи ва «Бухоро» футболчиси ўртасида контакт юзага келган. Бош ҳакам бу вазиятда ҳеч қандай фол йўқлигини таъкидлаб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Футбол курашларга бой спорт тури. Ҳар бир футболчи қоидаларга зид ҳаракат қилмаган ҳолда, жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, тўп учун курашишга ҳақли. Бу вазиятда ҳам тўпга эга чиқиш йўлида табиий кураш кетган ва бу каби ҳолатлар учун пенальти белгиланмайди. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».


9-вазият: «Бухоро» – «Навбаҳор» ўйини, мезбонлар дарвозасига эҳтимолий пенальти, тўпнинг қўлга тегиши.

Баҳснинг 57-дақиқасида наманганликлар жарима зарбасини ижро этган ва дастлаб, «Бухоро» дарвозабони Сардор Қобилжонов тўпни мушти билан уриб, узоқлаштиришга ҳаракат қилган, ҳужумнинг кейинги босқичида мезбонлар аъзоси бош билан тўпга зарба бергач, тўп унинг жамоадошининг қўлига бориб теккан. Бош ҳакам ВАР тасвирларини кўриб чиқиб, пенальти белгиламасликка қарор қилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Мазкур ҳолатда ҳужумнинг биринчи босқичидаги дарвозабоннинг тўпни қайтариб юборган вазияти эътиборга молик. Бу ерда посбонга нисбатан яққол қўполлик намойиш этилган. Шу сабабли, ҳужумнинг кейинги босқичидаги ҳолатлар ҳисобга олинмайди. Таъкидлаш жоизки, дарвозабон билан бўлган ҳолат юз бермаган тақдирда ҳам 11 метрли жарима зарбаси белгиланмасди, сабаби —  қўл ўз жамоадоши томонидан келиб тушган тўпга бехосдан тегиб кетса, қоидаларга кўра пенальти белгиланмайди».

Киритилди: 10.10.2023 18:09. Ўқилди: 3040 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.