Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кимлардадир ўсиш, бошқаларда пасайиш...

Футболчилар трансфер баҳосини шакллантиришга ихтисослашган машҳур transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси  якунига қараб, янги нархлар жадвалини эълон қилди.

Хўш, унда қандай ўзгаришлар бор? Кимлар баҳоси қимматлашдию, кимларники арзонлашди? Умуман, чемпионатимизнинг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатида кимлар бор?

ТРАНСФЕР БАҲОСИ БЎЙИЧА ЮКСАЛИШ

Transfermarkt маълумотларига қараганда, Суперлига-2023 якунларига кўра, трансфер баҳоси бўйича энг катта ўсишга эришган футболчи - бу «Пахтакор» вакили Диёр Холматов. 21 ёшли тезкор ярим ҳимоячининг ёрлиғига 300 минг евро қўшилди ва энди унинг умумий суммаси 750 минг еврога етди. Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Остон Ўрунов («Навбаҳор»), Силванус Нимели («Сурхон»), Иброҳим Йўлдошев («Навбаҳор»)да трансфер баҳоси бўйича ўсиш 200 минг евро даражасида. Жасур Жалолиддинов («Олимпик»), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Ислом Кенжабоев («Қизилқум»), Оллоберган Каримов («Сўғдиёна») ва Билол Туплиев («Бунёдкор») каби футболчилар баҳосига 150 минг евродан қўшилди.

ТРАНСФЕР БАҲОСИ БЎЙИЧА ПАСАЙИШ

Трансфер баҳоси бўйича энг катта йўқотиш ҳужумчи Шоҳруз Норхоновда. Якунланган мавсум аввалига «Навбаҳор», кейин «Бухоро»да тўп сурган футболчининг ёрлиғи 250 минг евро даражасида пасайиб, 600 мингга тушди. «Пахтакор» ҳимоячиси Достон Турсунов ёрлиғидан эса 200 минг евро кесиб ташланди - иккинчи ёмон кўрсаткич. Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Шаҳбоз Жўрабеков («Навбаҳор»), Лука Чермель («Навбаҳор»), Томислав Мрчела («Нефтчи»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Шаҳзод Тоиров («Сурхон») ва Аббос Отахонов («Бухоро») ҳам 150 минг евро йўқотишди трансфер суммасидан. «Металлург» вакили Муҳаммадазиз Иброҳимовда бу кўрсаткич -125 минг еврога тенг. 

ЭНГ ҚИММАТБАҲОСИ ҲАМОН  ҲАМРОБЕКОВ

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ҳамон Ўзбекистон чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди. Янги ёрлиқда унга қўйилган сумма - 1200000 евро. Остон Ўрунов («Навбаҳор») ва Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)нинг трансфер суммаси ҳам 1 миллион еврога етди. Ҳу тариқа  Суперлигада «миллионер»лар сони 3 нафарга ошди. Айтиш жоиз, Ҳусниддин Алиқулов Туркияга йўл олгач, бу борада Одил Ҳамробеков ёлғизланиб қолганди. Ўз ўрнида шуни эслатиш керак, Остон Ўруновнинг баҳоси 2020 йили 1,5 миллион еврога қўтарилган эди. Алижонов учун эса 1 «лимон» - бу рекорд кўрсаткич. Шунингдек, 3 нафар футболчининг баҳоси 900 минг еврога тенг. Яъни трансфер ёрлиғи ўзгармаган Хуршид Ғиёсов (ОКМК) ва Сардор Собирхўжаев («Пахтакор») қаторига «Насаф»нинг чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев қўшилди 100 минг еврога тенг ўсиш эвазига. Жамшид Искандеров («Навбаҳор») ва Азиз Турғунбоев («Пахтакор») 850 минг евро билан 7-8-ўринларда. Топ-11нинг қолган 3 нафар вакили - Акмал Мозговой («Насаф»), Силванус Нимели («Сурхон») ва Милош Милович («Навбаҳор»)­да ҳозирги сумма 800 минг еврони ташкил этмоқда.

Киритилди: 17.12.2023 18:00. Ўқилди: 1884 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.