Ўзбекистонда 1 март куни катта футбол қайтди. Чунки ушбу кундан бошлаб Суперлига 1-турига старт берилди. Шу сабабли биз ҳар турнинг якунида барча ўйинларда қайд этилган статистикаларга тўхталиб ўтмоқчимиз.
Дастлаб илк ўйин “Навбаҳор” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги баҳсга тўхталиб ўтсак:
Бабаян жамоаси янги мавсумда чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланади. Чунки наманганликлар янги мавсум олдидан кўплаб иқтидорли ва тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шунинг учун жамоа илк ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:1).
Абрамов эса Про лигадан “Динамо”ни яна Суперлигага қайтарди ва ўз олдига катта мақсадларни қўйди. Клубда фаолият олиб бораётган футболчиларнинг таъкидлашича, самарқандликлар ушбу мавсумда юқори ўринларни олишни мақсад қилган.
Энди ўйинда юз берган воқеалар ва статистикларга тўхталсак: Ушбу ўйинда кутилганидек, “Навбаҳор” устунликка эришди. Шу сабабли наманганликлар тўлиқ баҳс давомида 65 фоиз тўпга эгалик қилишди. “Динамо” эса ушбу ўйинда нисбатан кам тўпга эгалик қилган ҳолда ҳимоявий тарзда ўйнаб, 35 фоиз тўпга эгалик қилди.
Энди дарвоза томон берилган зарбаларга тўхталсак: бутун ўйин давомида “Навбаҳор” футболчилари “Динамо” дарвозаси томон 17 бор зарба беришди. Бироқ, ушбу зарбаларнинг 6таси Ягудин қўриқлаган дарвозага аниқ етиб борди. Кўриниб турибдики, наманганликлар кўп зарба беришган бўлишсада, 17та зарбанинг 11таси дарвоза соҳасига аниқ етиб бормаган.
“Динамо” ушбу ўйинда наманганликлар дарвозасига умумий 3 бор зарба йўллади. Лекин ушбу зарбаларнинг 2таси Ўткир Юсуповнинг дарвозасига бормади. Бироқ, йўлланган ягона аниқ зарба Юсуповнинг дарвозасида жой олди.
Ушбу ўйинда “Динамо” дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Чунки, наманганликлар томонидан дарвозага аниқ йўлланган 6та зарбанинг 3тасини қайтарди. Шунингдек, қолган учта зарба голга айланган бўлишига қарамасдан ушбу голларда дарвозабоннинг айби йўқ эди.
Ўйинда кўпроқ ҳимояга эътибор берган “Динамо” футболчилари кўплаб қийинчиликларга учради. Шу сабабли самарқандликлар умумий 5та сариқ карточка олди. Бу карточкалар “Динамо”га қолган баҳсларда халақит бериши мумкин. Шу сабабли Абрамов футболчиларнинг тартибли ҳаракат қилишлари учун яна иш олиб бориши зарур бўлади.
“Навбаҳор” ўйин давомида “Динамо” дарвозаси томон умумий 110та ҳужум уюштирди. Шу сабабли уюштирилган ҳужумларнинг 67таси самарқандликлар дарвозаси олдида хавфни юзага келтирди.
Лекин “Динамо” ҳужум уюштиришда муаммога дуч келди. Чунки, “Навбаҳор” “Пахтакор”дан Одил Ҳамробековни сотиб олганлиги боис наманганликларнинг майдон марказидаги ҳаракатлари ижобий томонга ўзгарди.
“Динамо” ушбу ўйинда умумий 67та ҳужум уюштирди. Бироқ, уюштирилган ҳужумларнинг 37таси хавфли бўлди холос. Лекин “Навбаҳор”нинг ҳимоячилари ушбу ҳужумларни қийинчиликсиз бартараф этди.
Кўриб турганингдек, “Навбаҳор” ўз уйида ўтган илк турни ажойиб тарзда ўтказди. Шу сабабли жамоа муҳим уч очкони қўлга киритди.
Энди навбат “Насаф” ва “Олимпик” жамоалари ўртасидаги баҳсга. Ушбу ўйинда “Насаф” бироқ устунликка эришди. Чунки “Олимпик” ҳам янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрганини намоён қилди.
Ўйин давомида Бердиев 56 фоиз тўпга эгалик қилган бўлса, Кападзе шогирдлари 44 фоиз тўпни эгаллаб туришди. Лекин қаршиликларда дарвоза томон зарба бериш бўйича яхши статистика қайд этишди.
“Насаф” футболчилари ўйин давомида 17 бор рақиб дарвозаси томон зарба берди. Ушбу зарбаларнинг 8таси дарвоза соҳаси томон аниқ борган бўлса, 9таси ноаниқ йўллади.
“Олимпик” ушбу ўйинда “Насаф” дарвозаси томон зарба беришда муаммога дуч келди. Чунки қаршиликларнинг ҳимояси олимпиячиларимизнинг зарба беришига имкон қолдирмади.
“Олимпик” бутун ўйин давомида “Насаф” дарвозаси томон 2та зарба берди. Ушбу зарбаларнинг 1таси ноаниқ тарзда йўлланди. Шу сабабли олимпиячиларимиз ҳақли тарзда мағлубиятга учрашди (2:0).
Лекин “Олимпик”нинг дарвозабони Абдунабиев ажойиб ҳаракат қилди. Чунки у “Насаф” томонидан йўллаган 8та аниқ зарбанинг 6тасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Ушбу ўйинда ҳам бош ҳакам футболчиларни аяб ўтирмади. “Насаф” ва “Олимпик” футболчилар иккита сариқ карточка ва битта қизил карточка (“Олимпик”) билан сийланди.
Қаршида бўлиб ўтадиган баҳс, албатта “Насаф”нинг устунлиги билан якунланиши аниқ эди. Ушбу тахминлар ўзини оқлади. Чунки, “Насаф” ушбу ўйинда умумий 94та ҳужум уюштирди. Шундан 59тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди. Бироқ, “Олимпик” 75та ҳужум уюштирган бўлишига қарамасдан, 40таси хавфлилик тусини олди холос.
Учинчи ўйин Тошкентда “Бунёдкор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу ўйин кутилмаган тарзда бошланди. Чунки навоийликлар биринчи бўлимни ўзидаёқ 3та гол уриб, “қалдирғочлар”ни шокка тушириб қўйди.
Ўйинда “Бунёдкор” нисбатан устунликка эришиб, 59 фоиз тўпга эгалик қилди. Бироқ, қарши ҳужумга таянган навоийликлар ўз мақсадларига ажойиб тарзда эришди.
“Қалдирғочлар” устунликка эришиб, дарвоза томон 10 бор зарба беришган бўлса, “Қизилқум” ҳимоявий тарзда ўйнаб ҳам 10та зарба беришга эришди.
Қизиқ томони “Бунёдкор” йўллаган 10та зарбасидан тўрттасигина дарвоза соҳаси томон аниқ борди. Бироқ, “Қизилқум” футболчилари томонидан йўлланган 10та зарбанинг 7таси Лужубич қўриқлаган дарвозага аниқ борди. Бундан кўринадики, “Қизилқум” ҳақли тарзда ушбу ўйинни ўзиники қилиб олган.
Ўйинда “Бунёдкор” 164та ҳужум уюштирди. Уюштирилган ҳужумларнинг 98таси эса хавфли чиқди. Лекин “қалдирғочлар” яратилган хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмади.
“Қизилқум” ҳимоявий тарзда ўйнаган бўлишига қарамасдан “Бунёдкор” дарвозаси томон 115та ҳужум уюштиришга ҳам муваффақ бўлди. Ушбу ҳужумларнинг 73таси эса хавфли тарзда ташкил қилинди.
Маълумот учун, “Қизилқум” илк бор “Бунёдкор” майдонида 3та гол уришга эришди.
Илк турнинг марказий баҳсларидан бири Жиззахда “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда жиззахликлар нисбатан устунлик қилишди. Бироқ, “Нефтчи” ўзига керакли бўлган натижани қўлга киритишда қийналмади. Чунки, фарғоналиклар янги мавсум олдидан кўплаб яхши трансферларни амалга оширди ва чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бирига айланди.
Ўйинда “Сўғдиёна” 58 фоиз , фарғоналиклар эса 42 фоиз тўпга эгалик қилишди. Шу сабабли жиззахликлар нисбатан кўпроқ ҳужум қилиб, кўпроқ зарба йўллашди.
“Сўғдиёна” футболчилари ўйинда давомида умумий 14та зарба беришга эришди. Бироқ, йўлланган зарбаларнинг тенг ярим дарвоза томон аниқ борди. Қолган 7 зарба эса ноаниқ йўлланди.
“Нефтчи” эса ўйин давомида 6 бор жиззахликлар дарвозаси томон зарба бери. Эътиборли жиҳати фарғоналиклар 6та зарба беришган бўлса ҳам аниқлик борасида 90 фоиздан ортиқ натижа қайд этишиб, 5та аниқ зарба берди. Ушбу бешта зарбанинг иккитаси эса голга айланди.
Ўйинда “Нефтчи”нинг барча футболчилари яхши ўйин кўрсатди, деса бўлади. Лекин ажралиб турган футболчи бу дарвозабон Санжар Қувватов бўлди. Қувватов жиззахликлар томонидан аниқ йўлланган 7 зарбанинг 6тасини қайтаришга эришди.
Ўйинда “Нефтчи” томонидан урилган тезкор гол “Сўғдиёна”ни уйғонишга мажбур қилди. Шу сабабли жиззаликлар умумий 89та ҳужум уюштиришга мажбур бўлишди. Шундан 52таси хавфли бўлди. Фарғоналиклар эса ўйин давомида 73та ҳужум уюштиришди. Бироқ, уюштирилган ҳужумларнинг 40тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди холос.
Суперлиганинг илк турида биргина баҳсда гол урилмади. Бу ўйинда Олмалиқда ОКМК ва “Андижон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўйинда олмалиқликлар анча устунликка эришиб, 64 фоиз тўпга эгалик қилди ва андижонликлар дарвозаси томон 10 бор зарба берди. Лекин ўйинда Қосимов шогирдларига нисбатан аниқлик етишмади. Чунки йўлланган зарбаларнинг тўрттасигина дарвоза томон аниқ борди.
Лекин “Андижон” зарба беришда ОКМКдан қолишмади ва олмалиқликлар дарвозаси томон 8та зарба берди. Бироқ, “Андижон” футболчиларига ҳам аниқлик етишмади. Шу сабабли жамоалар нурсиз тарзда дуранг қайд этишди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Миржалол Қосимов жамоаси устунликка эришиб, 80та ҳужум уюштиришга эришди. Лекин уюштирилган ҳужумларнинг 39тасидан хавфлилик даражаси юқори бўлди холос. “Андижон” эса ўйин давомида 65 бор рақиб дарвозаси томон ҳужум уюштирди. Аммо уюштирилган ҳужумлардан 30таси хавфли бўлди.
Кўриб турганингиздек, ушбу ўйинда жамоалар нисбатан ёрқин ўйин кўрсатишмади. Шу сабабли ўйинда гол киритилмади.
Голларга бой бўлган яна бир ўйин Тошкентда Суперлигага қайтган “Локомотив” ва “Металлург” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда жамоалар иккитадан гол уришди ва муроса кўчасини танлашди.
Лекин ўйинда бекободликлар устунлик қилишиб, 60 фоиз тўпга эгалик қилишди. Шу сабабли “Металлург” футболчилари “Локо” дарвозаси томон 9та зарба берди. Лекин йўлланган зарбаларнинг 2таси дарвоза томон аниқ борди ва голга айланди.
“Локомотив” ушбу ўйинда 40 фоиз тўпга эгалик қилди ва “Металлург” дарвозаси томон 3та зарба берди. “Локомотив” нисбатан тўпга кам эгалик қилган бўлса ҳам йўлланган 3та зарбанинг 2тасини голга айлантира олди.
Эътиборли жиҳати ушбу ўйинда “Локомотив”нинг биринчи голи жарима зарбасидан ажойиб тарзда урилди. Ушбу гол катта эҳтимол билан Суперлига биринчи турининг энг чиройли голи сифатида эътироф этилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Металлург” ўйинда устунликка эришди ва рақиб дарвозаси томон 97та ҳужум уюштирди. Уюштирилган ҳужумларнинг 65таси хавфли тарзда ташкил қилинди. “Локомотив” эса 88 маротаба Бекободликлар дарвозаси томон юриш қилди. Лекин уюштирилган ҳужумларнинг 53таси хавфли тарзда ташкил қилинди холос.
Илк турнинг сўнги ўйини Тошкентда бўлиб ўтди. Унда “Сурхон” жамоаси “Пахтакор” билан баҳс олиб борди. “Пахтакор” стадиони бўлиб ўтган ўйинда номинал мезбон “Сурхон” жамоаси эди (“Сурхон” ушбу мавсумда ҳам “Пахтакор” стадионида ижара асосида ҳаракат қилмоқда).
Ўйинда “Сурхон” “Пахтакор”га қараганда кўпроқ тўпга эгалик қилди. Яъни сурхондарёликлар ўйин давомида 54 фоиз тўп назоратини ўзида сақлаб турди. Бироқ, “шерлар” “Сурхон жамоасига жавобсиз 3та гол уриб, илк турдан кейин пешқадамга айланиб олди.
“Сурхон” жамоаси тўпга кўпроқ эгалик эгалик қилган бўлса ҳам “Пахтакор”дан камроқ дарвоза томон зарба берди. Сурхондарёликлар “шерлар дарвозаси томон 8та зарба берган бўлса, “Пахтакор” 14 бор рақиби томон зарба берди.
“Сурхон” умумий берган зарбасидан 4таси дарвоза томон аниқ борган бўлса, “Пахтакор” 5 бор рақиб дарвозаси томон аниқ зарба берди. Шунингдек, икки жамоанинг ҳам дарвозабони яхши ҳаракат қилди. “Сурхон” дарвозабони Леонев иккита сейф қилган бўлса, Павлоченко 4та зарбани қайтарди.
“Сурхон” кўпроқ тўпга эгалик қилган бўлишига қарамасдан “Пахтакор”дан камроқ ҳужум уюштирди (76). сурхондарёликлар уюштирган ҳужумларнинг 42таси хавфли чиққан бўлса, “Пахтакор”да 84 та ҳужумдан 53тасини хавфли тарзда ташкиллаштирди.
Кўриб турганингиздек, статистикалар ўйинларга мос бўлганини айтиб турибди. Биринчи ўйин “Навбаҳор” ва “Динамо” ўртасида бўлиб ўтди ва наманганликлар ҳақли тарзда катта устунликка эришиб, ғалаба қозонди. Лекин Абрамов жамоаси ҳам кейинги ўйинларда яхши ҳаракат қилиши мумкин. Чунки мавсум эндигина бошланди. Бироқ, Бабаян жамоаси эса ушбу ўйинда олдин ОЧЛ доирасида “Ал Иттиҳод”га қарши ажойиб иккита ўйинни ўтказган эди.
Иккинчи баҳсда “Насаф” ҳам “Олимпик”ни ҳақли тарзда мағлубиятга учратди. Чунки Бердиев янги мавсум олдидан легионер футболчилар ва собиқ “Насаф” футболчиларни жамоасига қайтарди. Шу сабабли қаршиликлар Суперлигада энг қиммат таркибга эга ҳам бўлди. Бу орқали “Насаф” чемпионлик учун “Навбаҳор” билан асосий даъвогар ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи тур баҳслари 8, 9, 10, 11 март куни бўлиб ўтади.
Жуфтликлар билан танишинг:
8 март:
“Металлург” — “Сўғдиёна”
“Пахтакор” — “Насаф”
9 март:
“Олимпик” — “Локомотив”
“Навбаҳор” — ОКМК
10 март:
“Андижон” — “Бунёдкор”
“Динамо” — “Нефтчи”
11 март:
“Қизилқум” — “Сурхон”
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Навбаҳор | 25 | 42 |
4 | Сўғдиёна | 24 | 40 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 24 | 33 |
8 | Андижон | 25 | 29 |
9 | Динамо | 25 | 29 |
10 | Қизилқум | 25 | 27 |
11 | Бунёдкор | 25 | 27 |
12 | Олимпик | 25 | 25 |
13 | Локомотив | 24 | 21 |
14 | Металлург | 24 | 17 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 9 | 27 |
2 | Максам-Чирчиқ | 9 | 22 |
3 | Когон | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 14 |
5 | Ардус | 9 | 13 |
6 | Дўстлик АИН | 9 | 13 |
7 | Пахтакор | 9 | 9 |
8 | Строитель-Зарафшон | 9 | 7 |
9 | Турон-С | 9 | 4 |
10 | Нафис | 9 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 46 |
2 | Пахтакор | 20 | 37 |
3 | Навбаҳор | 20 | 31 |
4 | Бунёдкор | 20 | 27 |
5 | Металлург | 20 | 19 |
6 | Бухоро | 20 | 10 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
23.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
15:00 | Олимпик |
0-1 | Бунёдкор |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|