Суперлига. «Бунёдкор» «Навбаҳор»га қарши ўйин сўнггида мағлубиятдан қутулиб қолди, ОКМК «Динамо»ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган икки ўйин 17 март, якшанба куни бўлиб ўтди.
«Навбаҳор» сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш этди ва ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда эса мухлислар голлар гувоҳига айланди. Дастлаб, 60-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, мезбонлар футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов тезкор жавоб голини уришга муваффақ бўлди. 73-дақиқада Табатадзе пенальтидан унумли фойдаланиб, наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйинга қўшиб берилган 7-дақиқада «қалдирғочлар» футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа, учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
ОКМК эса «Динамо»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди. Олмалиқликлар сафида Милян Шкрбич, Сардор Раҳмонов ва Нодирбек Абдураззоқов гол муаллифига айланган бўлса, Самарқанд жамоаси аъзоси Жоэл Кожо ўз номини таблога ёздириб қўйди.
СУПЕРЛИГА. 3-ТУР
“БУНЁДКОР” — “НАВБАҲОР” - 2:2 (0:0)
Голлар: Тома Табатадзе, 60 – 0:1. Миржаҳон Мираҳмадов, 65 – 1:1. Тома Табатадзе, 73-пенальтидан – 1:2. Миржаҳон Мираҳмадов, 90+6 – 2:2.
Огоҳлантиришлар: Аброрбек Исмоилов, 32. Одилжон Ҳамробоев, 52. Фарҳод Ўткиров, 55. Музаффар Олимжонов, 77. Самвел Бабаян, 86. Ўткир Юсупов, 90+3.
“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев (Фрайн Чиряк, 55), Темурхўжа Абдухолиқов (Умидбек Султонов, 59), Оллоберган Каримов (Рустамхон Азимов, 88), Билол Туплиев (Тони Йович, 88), Фарҳод Ўткиров (Миржаҳон Мираҳмадов, 59), Амир Тўрақулов, Азизбек Тўлқинбеков, Музаффар Олимжонов.
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Иброҳим Йўлдошев, Одилжон Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Асадбек Собижонов (Русланбек Жиянов, 46), Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Тома Табатадзе (Наврўзбек Иминжонов, 89), Йован Жокич, Фаррух Сайфиев, Аброрбек Исмоилов.
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.
Қанот ҳакамлари: Авазбек Абдуллаев, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Захирадаги ҳакам: Тўрабек Суюнов.
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев.
AVAR: Шоҳнур Йўлдошев.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Жамшид Имомов.
17 март. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1500 томошабин.
ОКМК — «ДИНАМО» - 3:1
Голлар: Милян Шкрбич 12, Сардор Раҳмонов 66, Нодирбек Абдураззоқов 85 – Жоэль Кожо 63.
Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев.