Суперлига. “Нефтчи” Тошкентда ғалаба қозонди ва “Навбаҳор”га етиб олди (видеошарҳ)
Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Нефтчи” ўйини 1 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Меҳмонлар жамоасининг ҳужумчиси Нсунгуси Эффионг 25-дақиқада ажойиб зарба билан ҳисобни очди. 6 дақиқа ўтиб “Нефтчи”нинг яна бир хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Фарғоналиклар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев томонидан узоқдан йўллаган зарбаси Нсунгусининг оёғига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.
Учрашувнинг сўнгида Ҳусайн Норчаев ҳисобни 0:3 кўринишига олиб келди ва “Нефтчи” жамоаси Тошкентдан уч очко билан қайтадиган бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг жамоа ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва фарғоналиклар “Навбаҳор” ҳамда “ОКМК” жамоалари билан тенглашиб олди.