Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"

Суперлиганинг 11-турида "Металлург" Олмалиқ шаҳрида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 36 маротаба тўқнаш келишган. “Қалдирғочлар” 26 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда “Металлург” зафар қучган. 6 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 66:28.

Мазкур жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган учрашувларида ҳам устунлик тошкентликлар томонида. Майдон эгалари 18 та учрашувнинг 3 тасида ютуққа эришган, 4 та баҳсни дуранг билан якунлаган, 11 та ўйинда эса пойтахтликларнинг қўли балан келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 17:30.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
 
27.05.2023 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
07.10.2022 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
16.03.2021 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
20.11.2020 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
25.05.2019 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:2

“Бунёдкор” ҳақида

“Бунёдкор” мамлакатимизнинг ёш жамоаларидан бири. Клубга асос солинганига 19 йил бўлди. Жамоа қисқа фурсатда биринчи лигадан олий лигага йўл олди. 2007 йилдан элитада ўйнаётган “қалдирғочлар” 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта вице-чемпион, 2 марта бронза медали совриндори, 4 марта Ўзбекистон кубоги, 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.

“Қалдирғочлар”нинг уй стадиони мамлакатимиздаги энг муҳташам футбол мажмуаси – “Бунёдкор” стадиони саналади. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган,  “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 482 та учрашув ўтказган. Шулардан 288 тасида ғалаба қозонган, 105 тасида дуранг ўйнаган, 89 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 835:405. Жамоанинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:5 (“Пахтакор”, 2020 йил).

Киритилди: 13.06.2024 19:22. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

28.09.2024. Суперлига. 20-тур.
17:00
Бунёдкор
2-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.