Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" стадиони Суперлигани қабул қила олмайди

2024 йилги футбол мавсумига тайёргарлик даврида қабул қилинган режалар асосида "Пахтакор" стадиони Суперлига учрашувларини қабул қилишдан тўхтади. Стадион U-21 чемпионати ва Пролига учрашувларини ўтказиши мумкин.

Сир эмаски, Лига Суперлига стадионларига бўлган талабни босқичма-босқич ошириб боради. 2023 йилнинг апрель ойида "Пахтакор" стадиони трибуналаридаги ҳолат сабаб ишчи гуруҳ тузилган ва унинг хулосаси асосида стадион трибуналарининг таҳминан 70 фоизи хавфсизлик нуқтаи назари билан мухлислар учун ёпиб қўйилганди. Бунинг оқибатида "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумини "Бунёдкор" стадионида ўтказишга мажбур бўлди.

Ўтган вақт давомида стадионни капитал таъмирдан чиқариш масаласида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси учун яна бир бор "Бунёдкор" стадионини ОФК платформасига жойлашга мажбур бўлди. Лига эса режа асосида "Пахтакор" аренасини Суперлига учрашувларини қабул қиладиган стадионлар рўйхатидан чиқарди.

"Пахтакор" мавсумнинг иккинчи ярмини Жар стадионида ўтказади. Клуб уч томонлама тузилган битимни Лигага тақдим этди.

Аввалроқ "Сурхон" Лига талаби билан "Пахтакор" стадионида ўйнай олмаслиги аниқ бўлгач, Самарқанддаги "Динамо" билан келишувга эришган, "Локомотив" эса пойтахтдаги бошқа стадион — "Бунёдкор"га кўчиб ўтиши маълум қилинганди.

Пролига вакиллари бўлган "Бухоро" ва "Олимпик Мобиуз" ЎФАга қарашли "Дўстлик" стадионида рақибларини қабул қилади. "Дўстлик Тошкент" клуби эса "Пахтакор" стадионидан фойдаланади.

Киритилди: 30.07.2024 10:34. Ўқилди: 3352 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Хоразм 27 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.10.2025. Суперлига. 26-тур.
18:30
Бунёдкор
2-1
Машъал

Навбатдаги учрашув

03.11.2025. Суперлига. 27-тур.
18:30
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.