Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Шунча меҳнат қилиб ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз»

«Динамо» — «Бунёдкор» (2:3) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов мағлубиятли ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

— Нима ҳам дердим, афсуски учта стандарт вазиятдан шунақа голларни ўтказиб юбордик. Бу – футбол. Биз ўзимизнинг нозик нуқталаримизни билардик ва хавотирлар ҳам бор эди. Жамоа ёмон ўйнади, дея олмайман. Афсуски, мағлуб бўлдик. Суперлигада иштирок этаётган жамоа бунақа голларни ўтказиб юбормаслиги керак. Бугун омад рақиб жамоа томонида бўлди, уларни табриклайман.

— Кожо бугун кўп ҳаракат қилди, аммо ўйини чиқмади...
— Бу одатий ҳолат, ўзи футболчи миллий жамоадан қайтгач шундай ҳолат бўлиб туради. Чунки ўйинлар, узоқ масофага учишлар исталган ўйинчига таъсир қилади.

— Аламли мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида футболчиларга нима дедингиз?
— Аввало, майдондаги ўз меҳнатингизни қадрланг, дедим. Шунча меҳнат қилиб, ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Ҳа, дарвозабон хато қилгандир, аммо унга ёрдам бериш мумкин эди, вазиятдан олдинги хатоларимиз шундай голларга сабаб бўлди. Аслини олганда учинчи гол киритилишидан олдин жарима зарбасини белгилаш учун менга асос кўринмади. Унгача ҳам ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди.

— «Динамо»нинг «Пахтакор» ва «Навбаҳор» билан ўйинлари бошқа санага кўчирилганини қандай изоҳлайсиз?
— Ушбу икки жамоа ўйинни бошқа санага кўчириш масаласида бизга мурожаат қилишди, биз уларга йўқ демай, рози бўлдик. Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.

Киритилди: 14.09.2024 23:52. Ўқилди: 1780 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.