Суперлига. «Насаф» «Бунёдкор» билан ўйинда 2 та тўп устунлигини қўлдан чиқарди
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган ўйин 28 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
“Насаф” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлим бошида эса қаршиликлар футболчиси Зоран Марушич ҳисобни очди. 64-дақиқада эса Марко Станоевич пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
65-дақиқада Луис Каччори ҳисобни қисқартирди. 69-дақиқада эса Шароф Муҳиддинов қизил олиб, майдонни тарк этди ва “Насаф” буёғига бир киши кам бўлиб қолди.
77-дақиқада Усмонали Исмоналиев мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин дуранг натижа билан якунланди.
Ушбу дурангдан кейин "Насаф" ва иккинчи ўриндаги ОКМК ўртасидаги очколари фарқи 7 очкони ташкил этмоқда. "Бунёдкор" эса "Локомотив"ни қувиб ўтиб, 19 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди.
Суперлига, 20-тур
28 сентябрь, шанба
“Бунёдкор” – “Насаф” 2:2
Голлар: Зоран Марушич, 47 (0:1), Марко Станоевич, 63 пен (0:2), Луис Качорри, 65 (1:2), Усмонали Исмоналиев,77 (2:2).
“Бунёдкор”: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 6.Бобурбек Йўлдошев (8.Фране Чиряк, 62), 10.Расул Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 22.Усмонали Исмоналиев, 25.Ицуки Урата, 41.Андрия Филипович (7.Шоҳбоз Жўрабеков, 90), 57.Амир Тўрақулов, 77.Музаффар Олимжонов (74.Луис Качорри, 62).
“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович (6.Муродбек Раҳматов, 81), 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (4.Дилшоджон Комилов, 81), 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 81), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров ( 9.Жавоҳир Сидиқов,86), 88.Марко Станоевич (70.Жамбули Жигаури.86).
Огоҳлантириш: Шароф Муҳитдинов (40).
Четлатиш: Шароф Муҳитдинов (69).