Раде Петрович: «Иккинчи таймда мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик»
Суперлигада 22-тур баҳслари давом эттирилди. «Сўғдиёна» жамоаси бу тур сафарда «Бунёдкор»га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.
— Биринчи навбатда «Бунёдкор»ни жуда мухим палладаги ишланган бир очко билан табриклайман. Мавсум охирига қадар уларга омад тилайман. Иккинчи ўрин учун курашда давом этамиз. Олдинда бизни яна 4 учрашув кутиб турибди.
— Ўз жамоангизнинг иккинчи бўлимдаги ўйинига фикр билдирсангиз!?
— Биласизми, 15 дақиқада 3 та имкониятга эга бўлдик. Биз деярли ўйинни назорат қилдик. Бугун яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда хатто лигадаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик.
— Бугунги учрашувдаги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?
— Бу ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Мен футбол ҳақидаги саволларга жавоб бераман.
— Дориев анчадан бери гол киритмаётганининг сабаби нима?
— Унинг ўзи ҳам бундан асабийлашмоқда. Ваҳоланки, машғулотларда катта куч билан меҳнат қилмоқда. Умид қиламанки, сўнгги турларда яна голлар уришни бошлайди.
— «Сўғдиёна» бу мавсумдаги ўз потенциалини намойиш эта олдими?
— Ўйлашимча, ҳозиргача мавсумни яхши ўтказдик. Бизга Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг йўқлиги панд бермоқда. У 5-6 тур бизга ёрдам бера олмади. Олдиндаги тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишни режалаштирганмиз.
— Сўнгги икки турдаги натижаларингиз чемпионлик пойгасига қай даражада таъсир қилди?
— Биз бугун яхши ўйнадик. ОКМК билан баҳсда ҳам характер кўрсатдик. 3 беллашувдан бери шогирдларим характер кўрсатиб келмоқда. Шу боис, сўнгги дақиқаларда гол уриб вазиятдан чиқиб кетяпмиз.