Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Бухоро»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс томонларнинг келишуви асосида Тошкентга кўчирилган эди.

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ "Бунёдкор" ташаббусни ўз қўлига олди. Жамоа ўйинни юқори темпда бошлаб, тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди. "Бухоро" эса асосан қарши ҳужумларда рақибни қийин аҳволга солишга уринди.

25-дақиқада "Бунёдкор" футболчиси Ҳамробековдан хавфли зарба йўлланди, аммо дарвозабон иккинчи уринишда тўпни ушлаб қолди. Шундан сўнг ўйин асосан марказда кечди, ҳар икки жамоа ҳам дарвоазага аниқ зарбалар йўллашда қийинчиликка учради. 41-дақиқада ҳакам VAR'га мурожаат қилди, бироқ ўйин давом эттирилди. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди ва тайм 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа фаол бошлади. 55-дақиқада "Бунёдкор" футболчиси Луис рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин яхши имкониятга эга бўлди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

78-дақиқада "Бунёдкор" кутилмаган ҳолатда ҳисобни очди. "Бухоро" ҳимоячиси Фране Икич ўз дарвозасига гол урган ҳолда ҳисобни 0:1 кўринишига келтирди. Бу голдан сўнг "Бухоро" жамоаси фаолликни оширди, бироқ 87-дақиқада "Бунёдкор" иккинчи голни урди. Бобурбек Йўлдошев рақиб ҳимоясининг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Бухоро" жамоаси гол уришга ҳаракат қилган бўлса-да, "Бунёдкор" ғалабани сақлаб қолди ва ўз очколарини 10 тага етказиб, Суперлига пешқадамига айланди.

Суперлига. 4-тур
"БУХОРО" - "БУНЁДКОР" - 0:2 (0:0)
Голлар: Фране Икич (78-автогол), Бобурбек Йўлдошев (87)
"Бухоро": Абдуллаев, Пўлатов, Фране, Калакович (Марко Колакович, 74), Чиряк (Муҳаммад Сафо Фозилов, 72), Йулдашев, Томашевич, Рўзиев, Хайруллаев (Ҳусайн Эргашбоев, 85), Норхонов (Асилбек Қаюмов, 85), Бегич (Билол Туплиев, 57).
"Бунёдкор": Абдунабиев, Раҳимжонов (Азизбек Тўлқинбеков, 89), Нормуродов, Йўлдошев (Расул Йўлдошев, 78), Бугарин, Сролер (Мартин Шролер, 78), Мали (Александр Зевадинов, 90), Ҳамробеков, Ашортиа (Музаффар Олимжонов, 78), Тўрақулов (Азизбек Омонов, 46), Качорри.

Киритилди: 04.04.2025 20:05. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Хоразм 27 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.10.2025. Суперлига. 26-тур.
18:30
Бунёдкор
2-1
Машъал

Навбатдаги учрашув

03.11.2025. Суперлига. 27-тур.
18:30
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.