Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улуғбек Бақоев: «Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли панд едик»

«Бунёдкор»га қарши учрашувдан сўнг «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин бўлди. Танаффусгача яхшироқ ўйнадик деб айта оламан, иккита гол уришимиз ҳам мумкин эди. Реализация масаласида оқсадик. Иккинчи бўлимда эса «Бунёдкор» футболчилари кутишда давом этишди ва якунда гол уришди. Биринчи голни рикошетдан, кейингисини эса бурчак зарбасидан сўнг ўтказиб юбордик. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биз яхши ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли панд едик. «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман"

— Бугун «Бухоро» ўз вазиятларидан яхши фойдалана олмадими ёки «Бунёдкор» яхши ҳимояландими? Ўйин натижасига қайси фактор кўпроқ таъсир қилди деб ўйлайсиз?
— Икки тенг жамоалар майдонда эди. Икки жамоа ҳам тартибли ўйин намойиш этди, аммо бу футбол. Рикошет рўй берган вазият бизга таъсир қилди. Бу омадсиз ҳолат бўлди, холос. «Бунёдкор» ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди.

— Ўтган мавсум «Бухоро» сафида Артём Филипосян, Виталий Денисов ва Жасур Ҳасанов каби тажрибали, аммо ёши катта футболчилар ўйнаганди. Жорий мавсумда эса Равшан Хайруллаев, Жавоҳир Рўзиев каби ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишмоқда. Жорий мавсум стартидан аввал жамоани ёшартиришга қарор қилдингизми?

— Мен футболчиларнинг ёшига қарамайман. Ким менинг талабларимга жавоб берса, ўша футболчи ўйнайверади. Ёш ва паспортнинг аҳамияти йўқ. Биз билан бирга бўлган йигитларга катта раҳмат айтаман, улар биз билан бирга бўлишди. Ёш футболчилар эса ўйин амалиётига эга бўлишга лойиқ эканлигини кўрсатишмоқда.

Киритилди: 04.04.2025 23:04. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.