Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Илёс Зейтуллаев: «Ўйин ритми жуда кўп бузилди»

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Қизилқум» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Барчага хайрли кеч! Ўйинни кўрдинглар, менда йигитларга миннатдорчилик учун сўз йўқ, чунки кетма-кет иккинчи учрашувни ҳам 10 киши бўлиб якунлаяпмиз. Бугун ғалаба қозонишни астойдил хоҳлагандик, сабаби ўз уйимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп сурдик. Йигитлар жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Барча имкониятимизни ишга солиб гол уришни истагандик, аммо ритмни «бузиб» туришса, бу осон эмас. Фикримча, бугун тоза футбол вақти бир бўлимдан бироз кўпроқ бўлди. Буни айтиш тўғрими-нотўғрими билмадим, рақиб бугун ўзи хоҳлаганига эришди, ўйин ритмини «буза» олди. Шу сабабли жуда кўп вақтни йўқотдик. Менимча бунга эътибор қаратиш керак. Туркиядаги йиғинимизда бизга бу каби ҳолатларга чора кўрилишини ҳақида айтишган эди. Ўйлашимча, бу сизлар ҳам муҳокама қиладиган мавзу. Умумий маънода эса, бугун жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Шунчаки ғалаба қозона олмадик.

Чуқур ҳимояланадиган рақибларга қарши учрашувларда нафақат биз, балки бошқа жамоалар ҳам қийинчиликка дуч келади. Агар биз биринчи бўлимда гол ура олганимизда умуман бошқа тарих бўлар, рақиб кўпроқ «очиларди». Футболда шундай баҳслар бўладики, сенга ниманидир ўргатади. Бундай беллашувлардан нималардир олса бўлади. Йигитларга раҳмат, улар учрашувга профессионал тарзда ёндошди, чунки ютқазиб қўйиш ҳам мумкин. Ҳеч қаерда ўйинни ютасан деб ёзиб қўйилмаган.

Урата жуда яхши савиядаги футболчи. Бироқ сўнгги икки беллашувда Итсукининг ўрнида ҳаракат қилган академиямиз тарбияланувчиси Наримон Аҳмаджонов ажойиб ўйин намойиш қилди. Меҳнат қилишдан тўхтамаса уни ёрқин келажак кутиб турибди, фақат айтганимдек, ҳаммасига жиддий ёндошиши керак. Ҳаётда шундай имкониятлар бўлади, ундан фойдаланиш шарт. Наримон иккинчи учрашувда ҳам ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланди. Уратани тезроқ сафимизга қайтишини тилакдошимиз!

Киритилди: 13.04.2025 06:25. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 1 3
2 Бунёдкор 1 3
3 Бухоро 1 0
4 Наманган ФА 1 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.04.2025. Суперлига. 6-тур.
18:00
Хоразм
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.