Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. 5-тур ўйинларини ташкил этишда камчиликка йўл қўйгани учун «Навбаҳор», «Қўқон-1912», «Динамо», «Бунёдкор» ва «Хоразм» клубларига жазо қўлланилди

Лига расмий учрашувни ташкил этишда сусткашликка йўл қўяётган клублар ҳақида маълумот беришда давом этади.

«Навбаҳор» 2:0 «Шўртан»

Намангандаги стадионда тиббиёт замбилини кўтариш учун етарлича персонал топилмаган. Тез тиббий ёрдам шифокори замбил кўтаришга мажбурланаётгани Лига комиссари билдиргисида қайд этилган.

Комиссар, шунингдек, клуб матбуот хизмати суст фаолият олиб бораётгани масаласини кўтарган. Суперлига 3-туридан ўрин олган «Навбаҳор» 2:2 «Андижон» ўйинида котиб ҳамда хавфсизлик офицери медиа трибунага бегона шахсларнинг киришига йўл қўйиб берганди. Бу сафар эса фотографлар учун ажратилган ҳудудда тегишли аккредитацияга эга бўлмаган бегона шахслар қайд этилган. Махсус нимчаларсиз ҳаракат қилган мазкур шахсларнинг айримларида 2023-йилги Осиё кубоги саралаш учрашуви учун берилган аккредитациялар, шунингдек, Лигага умуман алоқаси бўлмаган бошқа турдаги рухсатномалар мавжуд бўлган. Улар комиссар томонидан техник ҳудуддан чиқариб юборилган. Бироқ матбуот хизматининг бундай лоқайдлиги бир неча бор такрорланаётганидан келиб чиқиб, клубга нисбатан чора кўриш сўралган.

Шунингдек, «Навбаҳор» клуби хавфсизлик офицери юқоридаги масала учун бевосита жавобгар ҳисобланади. Қўшимчасига, техник ҳудудда тегишли рухсатномасиз бир қатор шахслар бемалол ҳаракат қилаётган бўлса-да, офицер бу масалани тартибга солмаган.

U21 жамоалари иштирокидаги ўйинда наманганлик футбол мухлислари комиссар ишига ҳалал берган. Вазиятга ички ишлар ходимлари аралашиб, айрим мухлисларни трибунадан чиқариб юборган. Клуб хавфсизлик офицери эса мухлислар техник ҳудудда эмас, қарама-қарши трибунадан жой олиши масаласида тегишлича иш олиб бормаган.

«Қўқон-1912» 1:0 «Бухоро»

Учрашув якунида майдонга мухлислар тушиб кетиши ҳолати кузатилган. Комиссар билдиргисида клуб хавфсизлик офицери мазкур масалада етарлича ишламагани қайд этилган.

Лиганинг расмий учрашувни ўтказиш билан боғлиқ бадиий дастурига клуб томонидан беписанд муносабатда бўлинган ва у таблода етарлича акс эттирилмаган. Лига Қўқондаги стадион махсус ходимлари бу борада қандай фаолият олиб боришини ўргатиш учун Суперлига 1-туридан ўрин олган беллашувга ўз мутахассисларини юборган бўлса-да, кейинги турларда унинг ижроси етарли даражада таъминланмаяпти.

Шунингдек, Лига маркетинг бўлими мазкур беллашув юзасидан ўз эътирозларини киритиб ўтган. Мазкур эътироз бевосита Лига шартномалари билан боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, «Қўқон-1912» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

«Динамо» 1:1 «Сўғдиёна»

Тез тиббий ёрдам учрашуволди машғулотда иштирок этмаган. Айнан унинг стадионга кеч етиб келиши оқибатида беллашув 12 дақиқа кеч бошланган. Бу клуб расмийларининг учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қўпол камчилиги ҳисобланади ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

Шунингдек, учрашув якунида икки мухлис майдонга югуриб чиққан. Улар Миллий гвардия ходимлари назорати остида майдондан олиб чиқилган.

Стадионда табло билан боғлиқ муаммо мавжуд. У келгуси турга қадар ҳал этилмаса, клубга нисбатан чора кўрилади.

«Бунёдкор» 0:0 «Қизилқум»

«Бунёдкор» клуби расмий шахслари техник ҳудудга махсус рухсатномаларсиз чиқиб келган. Шунингдек, комиссар огоҳлантиришига қарамай, техник ҳудудда рухсатномаси мавжуд бўлмаган бегона шахслар ҳаракат қилган. Шундан келиб чиқиб, «Бунёдкор» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

«Хоразм» 0:1 «ОКМК»

Учрашув якунида бир неча болалар майдонга югуриб тушган. Ўйин Олмалиқ шаҳрида ташкил этилгани, гарчи мезбон «Хоразм» клуби бўлса-да, «ОКМК» ташкилотчилик билан боғлиқ масалаларни ўз зиммасига олганидан келиб чиқиб, «ОКМК» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

U21 жамоалари иштирокидаги ўйинга хоразмлик футболчилар асосий таркибники либосидан фарқ қиладиган либосларда чиқиб келган. Лига «Хоразм» клубидан регламент бандларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўрайди ва клубни расман огоҳлантиради.

Киритилди: 21.04.2025 19:10. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.