Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барча мухлислардан узр сўрайман» - Вадим Абрамов «Бунёдкор»дан учралган мағлубият, кейинги ўйинлар ва хатолар ҳақида

Суперлига 13-тури доирасидаги «Динамо» — «Бунёдкор» (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Аввало, мухлислардан узр сўрашим тўғри бўлади, бугун минглаб мухлислар стадионга келганди, аммо биз байрамона кайфиятни улаша олмадик. Барча мухлислардан узр сўраймиз. Вазиятни кейинги ўйинларда ўнглашга ҳаракат қиламиз.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, баҳсни ёмон бошламадик, аммо энг аламлиси рақиб сафидаги бир футболчи – Темурхўжа Абдухолиқов бутун жамоамизни яккаликда мағлуб этди. Бу вазиятда ҳимоя чизиғи қўпол хатога йўл қўйди, иккита хато узатма ва биз иккита тўпни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун чиққандик, аммо яна биз гол уришимиз керак бўлган жойда улар уришди. Бу вазиятда ҳам биргина Абдухолиқов уч кишини доғда қолдирди. Бундай ўйнамаслик керак. Хатоларни таҳлил қиламиз.

— Футболда мағлуб бўлмаган жамоа бўлмайди. Бу мағлубият жамоага совуқ душ каби таъсир қиладими?
— Шунга умид қиламан, чунки ҳаммаси жамоанинг бу мағлубиятга қандай реакция билдиришига боғлиқ. Уч кундан кейин сафарда Қўқон жамоасига қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйиндаги хатоларни ўша ўйинда тузатишимиз шарт.

— Илк мағлубиятга қарамай, ўйиндан кейин мухлислар «Динамо»ни олқишлар остида кузатиб қўйишди...
— Бугун уларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, шунга ҳаракат қилдик, аммо бугун бизнинг кунимиз эмасди. Ҳаракатларимиз самарасини бермади. Кечириб бўлмас хатолар голларга сабаб бўлди. Баъзи вазиятларда совуққонлик ҳам етишмади.

Мағлубиятдан фожиа ясамаймиз, ҳаммаси ҳали олдинда. Аммо мен учун бундан тўғри хулоса чиқариб, мағлубиятга яраша жавоб қайтара олишимиз жуда муҳим. Қачондир мағлуб бўлардик, барибир.

— «Динамо» 1-давранинг энг ёрқин жамоаларидан бири бўлмоқда. Шунга қарамай, жамоа давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчи? Сабаби юқори ўринлар учун курашишга баъзи чизиқларни кучайтириш кераклиги кўриниб турибди...
— Шубҳасиз, 2-давра олдидан кучайишимиз керак. Аммо қайси чизиқларни кучайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда муҳим ўйинларимиз бор ва уларда бизга ёрдам бера оладиган футболчилар талайгина. Ўзгаришлар ҳақида эса гапиришга эрта, вақти келса билиб оласиз, — деди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Киритилди: 24.06.2025 07:09. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.07.2025. Суперлига. 15-тур.
20:00
Андижон
0-1
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.