Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. 14-турнинг 6 воқеаси

Ўзбекистон чемпионати 14-тури якунланди. Биз эса турнинг эътиборга молик воқеаларни ёдга оламиз.

Камбэк

Шубҳасиз “Бунёдкор” – “Сўғдиёна”ни кўрсатиш мумкин. Жиззах клуби бирин-кетин икки гол уриб, яхшигина устунликка эришганди. Бироқ “қалдирғочлар” ўзларида куч топишиб, якунда ғалабани илиб кетди. Айниқса, иккинчи бўлимда устунликни ҳисобда акс эттиришди, камбэк эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ремонтадани ремонтга чиқаришди

Олмалиқ клубида ишлар яхши эмас. Жамоа ўз майдонида “Сурхон”га ютқазди. ФИФА кунларидан сўнг Миржалол Қосимов шогирдларининг ишлари бирданига ортга кетди. “Шўртан”, “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Сурхон”. Бу ўйинларда жамоа гол ура олмади. Гарчи Ўзбекистон кубогида “Бухоро”га қарши ўйинда ҳам меҳмонлар автогол совға қилишди. Қисқаси, мавсум бошида ремонтада намойиш этаётган “кончилар”ни ремонтга чиқаришди.

Наманганда ҳеч кимга осон бўлмаяпти

Сергей Лушан устозлигидаги “лочинлар” ўз майдонида дахшатли натижалар қайд этмоқда. Охирги турда ҳам “Машъал” янчиб ташланди. Аслида “газчилар”га қадар бошқа етакчилар ҳам қашқаткич зарбаларни қабул қилиб олганди. Биз эса ўша натижаларни эсга оламиз:

5-тур. “Навбаҳор” – “Шўртан” 2:0
7-тур. “Навбаҳор” – “Бухоро” 3:0
9-тур. “Навбаҳор” – “Хоразм” 1:0
11-тур. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 3:0
13-тур. “Навбаҳор” – ОКМК 3:0
14-тур. “Навбаҳор” – “Машъал” 6:0
“Лочинлар” ўз майдонида бирорта гол ўтказмасдан охирги олти ўйинда даҳшатли натижа қайд этди. Демак, иккинчи даврада ҳам Наманганга борадиган жамоаларга осон бўлмаслиги аниқ.

Тур голи

Навоийда кечган “Қизилқум” – “Нефтчи” ўртасидаги кечган ўйинда Икром Алибоев томонидан киритилган гол энг яхшиси бўлди. Алибоев олис масофадан кучли ва аниқ зарбаси билан тажрибали кипер Санжар Қувватовни ожиз қолдирди.


Тур футболчиси

“Сурхон”нинг легионери Дмитрий Плетневни кўрсатиш мумкин. ОКМК билан баҳсда у Асилбек Жумаевга “рабона” услубида пас узатди. Бундан ёш ҳужумчи унумли фойдаланиб, Жавоҳир Илёсовни ожиз қолдирди. Дмитрийнинг паси эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Футболчи юқори класс намойиш этди.

Тур мураббийи

“Пахтакор”ни бошқараётган Камолиддин Тожиевни кўрсатиш мумкин. “Насаф” 90-дақиқага қадар 2:0 ҳисобида “шерлар”ни таслим қилаётганди. Бироқ охирги бир неча дақиқа ичида тошкентликлар иккита гол уриб, якунда мағлубиятдан қутулиб қолди. Тожиев яна Рўзиқул Бердиевга имкониятни бой бергани йўқ. У ҳисобда ортда қолаётган вақтда керакли ўзгаришларни амалга ошириб, “шерлар”ни жонлантира олди. Умуман олганда бу жамоалар яқинда Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келишган эди. “Пахтакор” 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, “аждарлар”ни кетма-кет иккинчи йилда ҳам гуруҳдаёқ турнирни тарк этишини таъминлади.

Розиқжон Султонмуродов

Киритилди: 02.07.2025 12:14. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.07.2025. Суперлига. 15-тур.
20:00
Андижон
0-1
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.