Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Февзи Давлетов: «Жамоамдаги исталган футболчи етакчи бўла олади деб ўйлайман»

"Сурхон" клуби бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлиганинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?
— Иккала жамоа ҳам бугун яхши ўйин ўтказди. Биз учун ғалаба жуда муҳим эди. Йигитлар характер кўрсатиб, чиройли ўйин намойиш этишди. Чиройли голлар кўрдик. Термизда бундай голларни урмаганимизга анча бўлганди. Йигитларни ва бизни қўллаб турган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Рақобатчимизга қарши ўйинда уч очко муҳим эди, ғалаба орқали турнир жадвалида бироз бўлсада юқориладик. Тўғри, ўйинни яхши бошлай олмадик. «Бунёдкор» икки вазиятда бизни кечирди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлди, аммо омад бизга кулиб боқди.

— "Насаф"га қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?
— Келаси ўйинимиз «Қўқон-1912»га қарши кечади. Жамоа тезроқ тикланиб олиши керак, чунки 17 август куни «Қўқон-1912»га қарши ўйнаймиз. Ҳозир бор эътибор шу учрашувга қаратилган. Илк навбатда йигитларни тиклаш керак. Бу учрашув биз учун жуда муҳим. Ҳозирдан айтаман: қийин учрашув бўлади. Чунки Қўқонда баҳс олиб борамиз. Кейин эса «Насаф» ҳақида ўйлаймиз.

— Биринчи даврада жамоанинг асосий ҳужумчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов бўлди. Рустам Турдимуродов эса уч учрашувда учта гол урди ва шу орқали у асосий ҳужумчига айландими? Иккинчи саволим, Асилбек Жумаев йил охирида Европага ёки ўзимизнинг гранд жамоалардан бирига ўтиши ҳақида гап-сўзлар бор.

— Турдимуродовни кузатиб бораётгандик, у жамоани кучайтирди. Абдураҳмонов ва Турдимуродов яхши жуфтлик ҳосил қилишди. Бу келажак учун катта қадам. Уларнинг иккиси ҳам рақиб дарвозабонини кўп безовта қилмоқда ва кўплаб вазиятлар яратмоқда. Жамоамдаги исталган футболчи етакчи бўла олади деб ўйлайман. Ҳозир барча футболчилар ўз вазифасини бажармоқда. Муҳаммадали, Асилбек, Рустамнинг барчаси ўз ролини яхши бажаряпти. Жамоамизнинг ривожланиш йўли бироз ўзгарди. Чунки 8 нафар футболчи кетган бўлса, қўл остимизда қолган кам ўйин амалиётига эга футбочиларга имкон беряпмиз. Ҳали бу ўз мевасини беради.

— Ёзда 8 нафар футболчининг кетиши Сизни қанчалик ранжитди?
— Футболчиларнинг ўзи қўйиб юборишимизни сўради. Улар бошқа клубларда тўп тепишни исташди. Раҳбариятга бу маъқул келди. Футболчиларга бошқа жойдан таклиф бўлса, уларни қўйиб юбориш бўйича келишув бор эди. «Сурхон»нинг вазифаси шундай: ўзбек футболи ривожи йўлида футболчи тарбиялаш.

— "Бунёдкор" гол урганидан кейин сизни асабий ҳолда кўрдик.
— Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди. Мақсад "нолга ўйнаш эди".

— Бугун Беҳруз Шайдулов «Сурхон» таркибида 150-ўйинини ўтказди.
— Уни менинг номимдан табриклаб қўйинг (кулади).

Киритилди: 14.08.2025 06:27. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.