Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига-2025да ким чемпион бўлади? Зейтуллаев жавоб берди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ильёс Зейтуллаев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
“Қалдирғочлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

– Бугун ҳар икки жамоа ўз характерига намойиш этишга интилди. Бу билан иккала клуб футболчиларини табрикласак бўлади. Ўз жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, “Бунёдкор” 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмай келаётганди. Чунки бу ерда ўйнаш ва зафар қучиш қийин. Шунга қарамай, узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик. Бунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Жуда қимматли уч очкони қўлга киритдик.

– Ўйиндан ҳам қониқдингизми ёки фақат натижаданми?
– Бу яхши савол. Тўғрисини айтаман, биринчи бўлимдаги ўйинимиздан тўлиқ қониқдим. Иккинчи бўлимдан ҳам қониқдим, фақат озгина. Чунки янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Футболда рақиб сизга қандай имконият берса, шундай ўйин кўрсатасиз. Балки бугун натижани кўзлаб ҳаракат қилгандирмиз, лекин фақат натижани ўйлашдан ташқари, чиройли ўйин кўрсатишга ҳам ҳаракат қиламиз.

– Биринчи даврада Одил Ҳамробеков кўплаб баҳсларда “Бунёдкор”га ёрдам берганди. Уни кетгани жамоага қандай таъсир қилди?
– Ҳамробеков Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири. У терма жамоа аъзоси ва миллий жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқишида ўз ҳиссасини қўшди. Шундай футболчилар борки, майдонда эканлигида бошқалар хотиржам бўлади. Ҳамробеков шундай ўйинчи. Лекин бу футбол, у фаолиятини бошқа жойда давом эттириш истагини билдирди. Биз ҳам усиз қараб ўтирганимиз йўқ. Расул Йўлдошев, Амир То‘рақулов каби футболчилар унинг ўрнини ёпишга ҳаракат қилишмоқда. Мени футбол мактабимиздан чиқиб келаётган ёшлар қувонтирмоқда. Улар потенциали юқори. Аммо тан олиш керак, бизга Ҳамробеков етишмаяпти.

– Бугунги учрашувда 28-рақамли футболчингиз (Матия Кривокапич) 4–5 та қулай вазиятни кўкка совурди. Уни ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Иккинчи савол, жамоангиз олдига ҳеч бўлмаса, 3-ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганми?
– Иккинчи саволдан бошлайман. Ҳар қандай ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Биз ҳатто машғулотда мини-футбол ўйнасак ҳам, ютиш учун ўйнаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, “Бунёдкор” ғалаба учун ўйнайди. Лекин бу доим ҳам ўхшамаслиги мумкин. Албатта, биз ҳам совринли ўринларни хоҳлаймиз, фақат бугунгача секин-аста қадам ташлаш керак бўлади. Энди легионер футболчимиз ҳақидаги саволга келсак, Матиянинг ҳолати бизни қониқтиряпти. Тўғри, у оптимал формада эмас, аммо ҳаракат қиляпти. У энди-энди жамоага киришиб кетяпти. Мунтазам ўйин амалиётига эга бўлса, жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегади.

– Сизнингча, қайси жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлади?
– Чемпионлик учун кураш учта клуб орасида кечади: “Насаф”, “Нефтчи” ва “Пахтакор”. Шунингдек, озроқ имконият “Динамо”да ҳам бор. Менимча, чемпионат финиши жуда қизғин бўлади. Лекин ким чемпион бўлишини айтиш мушкул.

– Сиз Италияда ўйнагансиз ва ишлагансиз. Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишига муносабатингиз?
– Мен Фабио Каннаварони шахсан танимайман. Бирга ишламаганман ва шу пайтгача ишини кузатмаганман. У ўзидан нимадир қолдириш учун Ўзбек­истонга келди. Иштиёқи жуда баланд деб ўйлайман. У бизни жаҳон чемпионатига олиб боради ва бу ўринда бизнинг вазифамиз унга ёрдам бериш – қўллаб-қувватлаш бўлади. Терма жамоамиз кучли футболчилардан иборат, мундиалда ўзимизни кўрсатишга ишонаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 19.10.2025 07:06. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 26 57
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.10.2025. Суперлига. 26-тур.
18:30
Бунёдкор
2-1
Машъал

Навбатдаги учрашув

03.11.2025. Суперлига. 27-тур.
18:30
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.