Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Илёс Зейтуллаев: «Қийин вазиятда жамоа борини бериб ўйнайди»

«Бунёдкор» - «Андижон» (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев иштирок этди.

- Ўйинни кўрдинглар, биринчи таймда «Бунёдкор» ёмон ўйин кўрсатмади. Майдонни барча қисмида яхши ҳаракат қилди. «Андижон» ҳам ижобий таассурот қолдирди ва улар мотивация билан ўйин кўрсатишди. Улар чемпионатдаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашишди. Бундай ҳолат бизда ҳам бўлган. Қийин вазиятда жамоа борини бериб ўйнайди. «Андижон»ни ғалаба билан табриклайман. Суперлигада тўғридан-тўғри қолгани ва кейинги йилларда кучли жамоа сифатида шаклланишини тилаб қоламан. Ўз йигитларимни мавсумни яхши ўтказишгани билан табриклайман. Бизни кўрсатмаларимизни ортиғи билан бажаришди. Мураббий сифатида уларни меҳнатини олқишлайман. Биз мавсумни муносиб ўтказа олдик. Ўйлайманки, ўйинчилар мени тушунишяпти. Яхши меҳнат қилишгани учун раҳмат айтаман. Раҳбариятга ҳам миннатдорчилигимни билдираман.

- Мавсумдан қониққанлигингизни айтяпсиз. Лекин қайсидир жиҳатларидан кўнглигиз тўлмаган ҳолатлари ҳам бўлдими?

- Айтишим мумкинки, ҳоли ўтириб барчасини муҳокама қилиш имконияти бўлади. Хато ва камчиликларимиз бўлди. Биз янада зўр бўлишимиз ҳам мумкин эди. Бир қатор муаммолар ҳам кузатилди. Лекин умумий маънода яхши ва майдонда, майдон ташқарисида жамоа якдил бўлиб ижобий томонини кўрсатди. Биз кичкина йўлни босиб ўтмадик. Ўзбекистон чемпионатида 5-ўринни эгаллаш ҳам ёмон кўрсаткич эмас. Кучли учликда якунлаган клублар ўзбек футболини гигантлари ҳисобланади. Ўйлайманки, «Динамо» ҳам кучлилар қаторига қўшилди. Ундан кейин эса биз эгалладик. Хулоса чиқариб ишимизга жиддий ёндашамиз. Раҳбарият билан гаплашамиз. Қаэрда хато қилганимизни кўриб чиқамиз. Таркибимизга ёш ўйинчиларни қўшдик. Бу жамоага пойдевор вазифасини бажариб беради. Уларга имконият беряпмиз. Албатта, бу жараёнлар осон бўлмаяпти.

- Турнир жадвалидан келиб чиқиб айтганда, ўз ишингизга қандай баҳо берасиз?

- Бошқалар баҳо бергани яхши. Ғалабалар барчани меҳнати. Ўйинчиларсиз ёки мураббийларсиз буни тасаввур қилиш қийин. Биринчи ўринга жамоани қўяман. Олдимдаги медиа ходимимизни, ошпазларни, массажчиларни, ишлаётган барча инсонларни ҳам таъкидлаб ўтаман. Албатта, мени ишим ҳам осон эмас. Раҳбариятга ва барчага миннатдорчилигимни билдираман. Академиямизга ҳам иқтидорларни етиштириб бераётгани учун раҳмат. Барчасини мен бажардим, десам нотўғри бўлади. Ҳаммасини биргаликда бажарадик.

- Кейинги мавсумда жамоа кучли учликка ҳаракат қиладими? Яъни, кучли учликка кирадиган «Бунёдкор»ни кўрамизми?

- Саволни бериб, жавобини ҳам ўзингиз беряпсиз. Бу саволни раҳбариятга берган маъқулроқ. Топ даражадаги футболчиларни қандай жамоалар сотиб олаётганини кўриб турибмиз. Европани грандлари мавсум бошида топ футболчиларни таркибига қўшиб олади. Биз ўз йўлимизда кетишимиз керак. Яхши пойдевор қўйган ҳолда аниқ мақсад сари одимлашимиз лозим.

Киритилди: 30.11.2025 23:33. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.