Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. Дориевнинг дублига Тошмирзаев хет-трик билан жавоб қайтарди ва «Бунёдкор» Зоминда «Сўғдиёна»ни камбэк эвазига мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида Жиззахдаги «Зомин» марказий стадионида ўтган баҳсда «Бунёдкор» иродали ўйин намойиш этиб, «Сўғдиёна»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув майдон эгалари учун жуда омадли бошланди. 4-дақиқада Мулич томонидан етказилган узатмани Люпчо Дориев дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. VAR текширувидан сўнг гол инобатга олинди. 26-дақиқада эса ўша Дориев дубль расмийлаштириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шундан кейин «Бунёдкор» ҳужумга ўтди ва биринчи бўлим охирида муҳим гол урди. 39-дақиқада Билолхон Тошмирзаев индивидуал ҳаракатлари билан фарқни қисқартирди — 2:1.

Иккинчи тайм бошланиши биланоқ меҳмонлар яна фаолликни оширди. 50-дақиқада Тошмирзаев жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Учрашув тақдирини эса айнан шу футболчи ҳал қилди. 69-дақиқада «Бунёдкор» футболчилари ташкил этган чиройли комбинацияни Билолхон Тошмирзаев гол билан якунлаб, хет-трик қайд этди — 2:3.

Қолган вақтда «Сўғдиёна» ҳисобни тенглаштириш учун босимни кучайтирди, бир неча хавфли вазиятлар юзага келди. Аммо меҳмонлар дарвозабони ишончли ҳаракат қилди ва жамоасига ғалабани сақлаб қолишга ёрдам берди.

Шу тариқа, «Бунёдкор» 0:2 ҳисобидан ортга қайтиб, жуда муҳим ғалабага эришди. "Қалдирғочлар"нинг очколари 16 тага етди ва жамоа жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. "Сўғдиёна" эса 5 очко билан 15-поғонада қолди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
19 апрель 2026 йил. Жиззах, «Зомин» стадиони
«Сўғдиёна» — «Бунёдкор» 2:3 (2:1)
Голлар: Люпчо Дориев 4 (1:0), Люпчо Дориев 26 (2:0), Билолхон Тошмирзаев 39 (2:1), Билолхон Тошмирзаев 50 (2:2), Билолхон Тошмирзаев 69 (2:3)

Киритилди: 19.04.2026 17:58. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

19.04.2026. Суперлига. 8-тур.
16:00
Сўғдиёна
2-3
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик