Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» Ривалдо иши бўйича баёнот берди

Маълумки, «Бунёдкор» футбол клуби ҳамда унинг собиқ футболчиси Ривалдо Феррейра (2008-10 йилларда) ўртасидаги низо Лозаннадаги Спорт арбитраж суди томонидан кўриб чиқилиб, 2023 йил 6 ноябрь куни ҳал қилув қарори чиқарилган. Бунга кўра, «Бунёдкор» футбол клубига мазкур собиқ футболчиси олдидаги қарздорликни тўлаб бериш бўйича мажбурият юкланган. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўша даврдаги раҳбарияти топшириғига биноан 2024 йил 30 март куни «Бунёдкор» футбол клуби томонидан ушбу футболчи билан қарз мажбуриятлари миқдорини камайтириш, уни бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бўйича келишувга эришилган.

Мазкур келишувга мувофиқ, қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда «Бунёдкор» футбол клубига катта миқдордаги қўшимча молиявий мажбуриятлар вужудга келиши қайд этилган. Ўтган икки йил давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг молиявий кўмаги билан Ривалдо Феррейра олдидаги қарздорликлар ўз вақтида бартараф этиб келинди.

Жорий йил учун Ривалдо Феррейра олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар 2026 йил 15 апрелга қадар амалга оширилиши лозим эди. Бироқ, унга жорий йил учун белгиланган тўловлар футбол клубидаги молиявий қийинчиликлар туфайли ҳозирги кунга қадар амалга оширилмасдан келинмоқда. Жорий йилнинг 6 май куни мазкур футболчининг қонуний вакиллари томонидан «Бунёдкор» футбол клубига расмий огоҳлантириш хати юборилди. Унга кўра, 48 соат ичида белгиланган қарздорликни бартараф этиш сўралган бўлиб, агар қарздорлик ушбу муддатда бартараф этилмаса, ўзаро келишувларда белгиланган қарздорлик бўйича чегирмалар бекор бўлиши, қарздорлик кечиктирилгани учун компенсация ва бошқа тўловлар ундириш юзасидан FIFAга мурожаат қилиниши баён этилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича 2026 йил 7 май куни 01/228-сонли хат билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятларига маълум қилинди.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 14 май куни мазкур футболчи иши бўйича FIFA томонидан «Бунёдкор» футбол клубига расмий огоҳлантириш ва жарима қўллаш борасида хат юборилди. Унга кўра, 30 кун ичида Ривалдо Феррейра олдидаги белгиланган қарздорликни бартараф этиш сўралган бўлиб, агар қарздорлик ушбу муддатда бартараф этилмаса, FIFA томонидан клубга нисбатан трансфер тақиқи қўлланилиши баён этилган.

Киритилди: 14.05.2026 16:38. Ўқилди: 2697 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Навбаҳор 11 20
4 Бухоро 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 Андижон 11 16
8 ОКМК 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

03.05.2026. Суперлига. 11-тур.
18:00
Қўқон-1912
1-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик