Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига клублари ЖЧ–2026 саралаши учун қанча пул ишлаб топади?

Жорий йилнинг 5 июнь санасида ФИФА 1965-сонли циркулярини чиқариб, Жаҳон кубоги саралаш ва финал босқичларида иштирок этган футболчилари учун клубларнинг компенсация олиш жараёни хусусида маълумот берди.

Мазкур ҳужжатга кўра, саралаш босқичи учун тўловлар футболчи расмий учрашув қайдномасига киритилгани бўйича тўланади. Саралаш босқичи учун ажратилган сумма, аввал хабар қилинганидек, 100 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, унинг тақсимоти натижасида клуб ҳар бир футболчисининг Жаҳон кубоги саралаш босқичидаги битта учрашув қайдномасига киргани учун тахминан 2 362 АҚШ доллари миқдорида компенсация олади.

Лиганинг тақрибий ҳисоб-китобларига кўра, ўзбек клублари Жаҳон кубоги саралаш босқичига футболчиларини юборгани учун юқоридаги суратда кўрсатилган миқдорда компенсация олади. Ушбу ўринда, ФИФАнинг якуний хулосалари турли сабаблар юзасидан Лиганинг тақрибий ҳисоб-китобидан бироз фарқ қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, ФИФА тақдим этган циркулярга асосан, Жаҳон кубоги саралаш босқичидаги учрашувларда ўйин қайдномасига киритилган футболчи учун унинг майдонга тушган ёки тушмаганидан қатъи назар компенсация тўлаб берилади.

Шунингдек, Жаҳон кубоги асосий мусобақаси учун ФИФА томонидан 250 миллион АҚШ доллари ажратилган бўлиб, клублар ўз футболчиларининг турнир якуний қайдномасига киритилган ҳар бир куни учун тахминан 5 000 АҚШ доллари миқдорида компенсация олади.

Клубларимизнинг Жаҳон кубоги якуний босқичида қанча пул ишлаб топгани бўйича маълумот Лига томонидан турнир якунида алоҳида тақдим этилади. Лига миллий жамоамизга мусобақада муваффақият тилаган ҳолда, турнирда имкони қадар узоқроққа бориш орқали клубларимиз ўз футболчилари учун янада кўпроқ компенсация пуллари қабул қилишига умид билдиради.

Киритилди: 11.06.2026 16:55. Ўқилди: 1991 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Навбаҳор 11 20
4 Бухоро 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 Андижон 11 16
8 ОКМК 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

03.05.2026. Суперлига. 11-тур.
18:00
Қўқон-1912
1-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик