Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кэррик: «Кўпроғига қодир эдик»

Кэррик: «Кўпроғига қодир эдик»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик УЕФА Чемпионлар лигасида «Атлетико»га қарши сафар учрашувидаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ҳиссиётларим қарама-қарши. Бу ерда ўйнаш қийин, биз эса учрашувни ёмон бошлаганимиз сабабли ўзимизни мураккаб вазиятга тушириб қўйдик. Аммо назаримда, ўйин давомида ҳаракатларимизни яхшилай олдик.

Иккинчи бўлимда учрашув назоратини қўлга олдик, гарчи рақиб дарвозасига жиддий хавф туғдира олмаган бўлсак ҳам. Кейин Брунуда имконият юзага келди, шундан сўнг эса футболчимиз майдондан четлатилди. Менимча, бу ҳакамнинг нотўғри қарори бўлди. Имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз ва кўпроқ голли вазиятлар ярата олмаганимиздан ҳафсалам пир бўлди.

Биз тактикада айрим ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилдик. Ҳимояда, эҳтимол, ўйин йўналишини бир қанотдан иккинчисига ҳаддан ташқари кўп ўзгартирдик.

Асосий ҳиссиётим шуки, биз яхшироқ натижага эришишимиз мумкин эди. Бу ўйинда муваффақият қозониш қўлимиздан келарди ва ундан кўпроқ натижа чиқаришимиз керак эди.

Биз, албатта, бу вазиятдан чиқиш йўлини топишимиз шарт. Бугунги ўйин — алоҳида масала. Бу Чемпионлар лигаси ва сафардаги мураккаб учрашув эди. Аммо умумий ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсак, айрим жиҳатларда ёмон ишламаяпмиз», — деди Каррик Amazon Prime нашрига берган интервьюсида.

Қўшимча қиламиз, айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида атиги 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 14.10.2026 02:52. Ўқилди: 721 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

22.10.2026. Суперлига. 25-тур.
18:30
Бунёдкор
2-1
Машъал

Навбатдаги учрашув

05.11.2026. Суперлига.
18:30
Бунёдкор
—
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик