Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 9 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви бугун «ЖАР» стадионида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма дастлаб, 5 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши майдонга тушган ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 7 август куни ўтказилган иккинчи назорат ўйинида эса Мочинов шогирдлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клубининг U-16 ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонган эдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Тошкентдаги йиғинда жами 25 нафар футболчини синовдан ўтказмоқда. Терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини 13 август куни бошлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Назорат учрашуви.
9 август, шанба «ЖАР» стадиони.
Ўзбекистон U-16 - «Бунёдкор-2» - 0:1

Киритилди: 09.08.2014 12:44. Ўқилди: 4256 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 2 6
2 Локомотив 2 3
3 Бухоро 2 3
4 Наманган ФА 2 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.